Андроид ҳақида сиз билмаган фактлар

Андроид ҳақида сиз билмаган фактлар

Android – шу яқин йилларда IТ соҳасига кириб келган ва кўп дастурчиларни, шу операцион тизим билан пул топишга ундаган “яшил ўзга сайёралик” дир. Бу дастур жуда кўп смартфонларни бошқарувчи операцион тизим ҳисобланади. Мобиль операцион тизимлар (windows mobile, symbian) орасида энг машҳурроғи ва кенг қўлланиладигани ҳам шу тизимдир.

Келинг шу операцион тизимга оид қизиқарли фактлар билан танишиб чиқамиз:

1.2008 йилда Андроид операцион тизимининг кодлари оммага тақдим этилган ва у 2.1 ГБ ҳажмни эгаллаган.

2. Дастлаб Андроид операцион тизими Андроид Inc фирмаси томонидан яратилган. Бу фирма АҚШ’нинг КАЛИФОРНИЯ штатида жойлашган бўлиб, 2003 йилда Andy Rubin, Chris White, Nick Sears ва  Rich Miner томонидан ташкил этилган. Андроид Inc фирмаси ўз иш фаолияти давомида 2 та “Обнавления”– 1.0 Astro ва 1.1 Bender (машҳур роботлар номи) чиқаришга муяссар бўлади.

3. 2005 йил, Google компанияси Андроид Inc фирмасини 130 млн. долларга сотиб олади ва ўзи бу операцион тизимни чиқаришни давом эттиради.

4. Бу мобиль операцион тизими, Linux операцион тизими ядросида яратилган бўлиб, бу тизим учун атайлаб Droid шрифт ўйлаб топилган.

5. 2007 йил 5 ноябрда, Андроидни оммага таништириш маросими бўлиб ўтган, лекин дастлабки Андроид 1.0 версияси 2008 йил 23 сентябрда фойдаланувчиларга тақдим этилган.

6. Дастлабки Андроид операцион тизимида ишлаган смартфон номи HTC T-Mobile G1(HTC Dream)’дир.

7. Сизга маълумки, ишлаб чиқилган барча янги дастурлар ҳимояси, хакерлар томонидан ким тез бузишга ўйинида қурбонлик вазифасини ўтайди. Андроид ҳам бу ўйиндан четда қолмади. Бу тизимни бузиш учун 1 ойдан камроқ вақт талаб этилди. Бу бузғунчи инсон исми  Justin Case бўлиб, у битта патч орқали операцион тизимдаги барча дастурларни текин (free) ишлатишга муяссар бўлди

8. Статистика маълумотларига қараганда ҳар 2 та смартфондан бири Андроид операцион тизимида ишлар экан.

9. Андроид фойдаланувчиларининг сони 250 миллиондан ошганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд бўлиб, энг кўп фойдаланувчилар АҚШ ва Россия давлатларига тўғри келар экан.

10. Електрон магазин бўлмиш, Google Market’да 500 млн дан кўп андроид операцион тизими учун “приложения” лар мавжуд экан. Бу дегани ҳар бир фойдаланувчи учун (“уникальный” фойдаланувчи учун, юқори қисмда ёзилган 250 млн дан кўп деб) камида 2 та “приложения” тўғри келар экан.

11. Андроид операцион тизими очиқ кодли тизим ҳисобланади, агар ақлингиз етса тахминан 12 миллионли кодларни ўзингиз таҳрирлашингиз мумкин бўлади.

12. Андроиддан кўпроқ эркаклар фойдаланишар экан ва бу кўрсаткич 73% ни ташкил қилишини билмас эдим.

13. Статистикани давом эттирамиз: Андроид фойдаланувчилари ўз вақтларини (андроид ишлаш вақти) 34% электрон почта текширишга ва 21% эса ўйин (асосан Angry Birds) ўйнашга сарфлашар экан.

14. Android’нинг iPhone OS’дан авфзаллиги шундаки, андроидда флеш теҳнология мавжуд.

15. Авваллари Андроид фақат смартфонлар учун эди, лекин ҳозир планшетлар, нетбуклар ва смартбукларнинг ҳам операцион тизими андроидга айланмоқда.

16. Операцион тизим учун алоҳида Android Market бозори очилган бўлиб, турли фойдаланувчилар, турли давлат фуқаролари учун ҳар ҳил имтиёзлар берилган. Мисол учун кимларгадир текин дастурларни олишга руҳсат, кимларгадир фақат пуллик дастурларни олишга руҳсат (ақлли ўйланган).

17. Енди энг қизиқ маълумот. Ҳар бир янги андроид версияси, версия номери билан бирга маълум бир ном билан чиқади. Бу одат тусига кириб қолди. Бу номларнинг барчаси ширинликлар билан боғлиқдир. Фақатгина дастлабки Андроид Inc фирмаси томонидан чиқарилган 2 та версия роботлар номига қўйилган. Яна бир қизиқ томони шундаки, бу ширинлик ва робот номлари инглиз тили алифбоси бўйича номлангандир. Бу номлар билан танишиб чиқишингиз мумкин:
Astro, Bender, 1.5 Cupcake, 1.6 Donut, 2.0 Eclair, 2.2 Froyo, 2.3 Gingerbread, 3.0 Honeycomb, 4.0 Ice Cream Sandwich, Jelly Bean, Key Lime Pie, Licorice, Molasses, Nougat (курсив шаклида ёзилганлар энди пландагилар). Агар инглиз алифбоси тугаб қолса, унда нима бўлади????

Мана баъзи қизиқарли фактлар билан ҳам танишиб чиқдик. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бу операцион тизим барчага мақул бўлган ва жуда кўп дастурчаларига, ўйинларига эга бўлган супер тизим ҳисобланади. Бу тизимнинг минус томони шундаки, бу тизим билан ишлайдиган мобиль қурилмаларнинг ток манбаи (батареяси) жуда тез тугайди ва электр розеткаси қидириб юришингизга тўғри келади.

Манба: ITportal.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!