Android-илова хатосини топиб, Google’дан 1000 доллар олиш мумкин!

Android-илова хатосини топиб, Google’дан 1000 доллар олиш мумкин!

Дастурчиларнинг йиллик Playtime 2017 тадбири доирасида Google компанияси Play Security Reward дастурини йўлга қўйишини маълум қилди. Бу ҳақда FoneArena нашри хабар бермоқда.

Ушбу дастурнинг моҳияти Google Play дўконидаги иловалардан хатоликлар ва уларнинг ҳимоясидаги «туйнук»ларни топганларни пул мукофоти билан рағбатлантиришдан иборат. Шунингдек, корпорациянинг маълум қилишича, Google Play’нинг фаол фойдаланувчилари сони ойига 1 миллиард нафарни ташкил этади. Улар ҳар ойда 8 миллиарддан ортиқ дастур ва ўйинларни айни шу манбадан ўрнатиб олишади.

Корпорация энди Google Play’нинг ўзидаги ва унга жойланган Android-иловалардаги хатоликларни топган фойдаланувчиларга 1000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули беришни режалаштирмоқда. Мазкур рағбатлантириш дастурининг батафсил шартлари ҳозирча эълон қилинмаган.

Шунингдек, компания дастурчилар учун сервисларнинг барқарорлиги ва самарадорлигини оширишда ёрдам берувчи панель ҳам тақдим этди. Google Play’нинг янги сиёсатида кўпчилик қурилмаларда тез-тез ўчиб қолаверадиган ёки девайснинг қотиб қолишига олиб келувчи ўйин ва иловаларни тақиқланган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.