Android O энди йўқ, Android 8.0 Oreo’ни қарши олинг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1978
  •  22.08.2017 12:21

Android O энди йўқ, Android 8.0 Oreo’ни қарши олинг! (+видео)

Google мобил операцион тизимининг навбатдаги версияси Android O деб номланиши ҳақидаги хабарлар кўп тарқалган эди. Бироқ 21 август куни компания ўз блогида мазкур талқин операцион тизими Android 8.0 Oreo деб аталажагини расман маълум қилди.

Биламизки, Google ўз операцион тизимининг ҳар бир янги талқинини бирор ширинлик тури номи билан атаб келаётир. Қизиғи – бунда у алифбо тартибига ҳам қатъий амал қилади. Масалан, олдинги – Android 7.x талқини Nougat деб номланганди.

Тўғри, кўпинча маркетологлар Android талқинларини номлашда асосан умумий ном бўлган турдош отлардан фойдаланиб келишмоқда. Oreo эса Nabisco қандолатчилик фабрикасининг кремли печеньеси маркаси ҳисобланади. Бироқ бу ёндашув ҳам янгилик эмас: Android 4.4 KitKat ҳам Nestle’нинг шоколад батончиги номидан олинган эди.


Android 8.0 Oreo чиқиш кодлари аллақачон Android’s Open Source Platform (AOSP) платформасида оммавий тақдим этилган. Pixel ҳамда Nexus 5X/6P смартфонлари, шунингдек Pixel C планшети ва Nexus Player плеерига келсак, улар учун янги прошивка ҳозирда синов жараёнларининг якуний босқичида ва тез орада расман тақдим этилади. Бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг гаджетлари учун операцион тизим янгиланишлари чиқиш муддатлари эса, одатдагидек, уларнинг чаққонликларига боғлиқ.

Хўш, смартфонон ва планшетлар Android 8.0 Oreo талқинигача янгилангач, девайслар соҳиблари қандай янги деталларга эга бўлишади?

Энг ёқимли янгиликлардан бири – Notification Dots, ёки билдиришномалар нуқтаси ҳисобланади. Унинг моҳияти шундаки, у ёки бу иловадани очмасдан туриб, ундаги билдиришномаларни ўқиш учун ўша илова ёрлиғига бармоқни босиб туришнинг ўзи кифоя қилади.

Агарда видео ижро этилаётган пайти смартфонда бирор бошқа амални бажаришга тўғри келиб қолса, томоша қилишни тўхтатишга ҳожат бўлмайди. Picture-in-Picture (расм ичида расм) функциясидан фойдаланган ҳолда видео иловасининг ўлчамини кичрайтириб, экран бурчагига жойлаб қўяверасиз. Айни дамда мазкур режимда фақат бир нечта иловаларгина ишлай олади, лекин келажакда уни барча плеерлар ва видеочатли мессенжерлар ҳам қўллаб-қувватлайдиган бўлади.

Дарвоқе, чатлар ҳақида: виртул оламда новербал (сўз ишлатмаган ҳолда) мулоқот қилишни хуш кўрувчилар учун Android 8.0 Oreo тизимида барча мавжуд эмодзилар қайта чизиб чиқилган ва яна 60 та янгиси қўшилган.


Интерфейсга оид яна бир ўзгариш – созламалар менюсининг янада содда тузилиши ҳисобланади. Унда керакли пунктни топиш янада осонлашди ва тезроқ кечадиган бўлди.

Энди телефоннинг ўзи ҳам тезроқ ёнадиган бўлди. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашларича, Pixel смартфонининг ёқилиш жараёни нақ икки бараварга тезлашган. Шу билан бирга, иловаларнинг фондаги фаоллиги чегараланган, бу эса қурилманинг ишлаш муддатини узайтиришга ҳам ижобий таъсир кўрсатиши керак.

Шунингдек, хавфсизлик устида ҳам ишлашган янги ишлаб чиқилган: Google Play Protect функцияси иловаларни ва умуман тизимни автоматик тарзда текшириб туради. Булардан ташқари, гаджетнинг ўзи йўқолиб қолган ҳолатларда ҳам Google Play Protect уни топишга кўмаклашади.

Бошқа янгиликлар қаторида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: иловалар учун логин ва паролларнинг автоматик тўлдирилиши; дастурни ўрнатмасдан туриб ишга тушириш имконини берувчи, сукут бўйича ёқилган Instant Apps режими; ёрлиқларнинг мослашувчанлиги, матнларни белгилаб олишда қулай бўлган, телефон рақамлари ҳамда электрон почта манзилларини фарқлай оладиган Smart Text Selection «ақлли» технологияси ва ҳоказо.

Турли ишлаб чиқарувчиларнинг тегишли моделлари учун Android 8.0 Oreo тизим талқини қачон жорий этилишини билиб бориш учун биздан узоқлашманг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!