Android ўрнига келувчи Fuchsia OS: Pixelbook’дан олинган суратлар

  •   DiMaX
  •  576
  •  19.01.2018 12:07

Android ўрнига келувчи Fuchsia OS: Pixelbook’дан олинган суратлар

Google компанияси Fuchsia номли универсал операцион тизим тайёрлаётгани ҳақидаги гап-сўзлар ўтган йили тарқалган ва жорий йил бошида расмий тасдиғини топган эди. Универсаллиги боис, уни нафақат смартфон, планшет ва ноутбуклар, балки ҳатто телевизорларга ҳам ўрнатиш мумкин бўлади. Яна қисқа муддатлар ичида уни ҳатто смарт-соатларга ҳам ўрнатиш назарда тутилган.

ЎҚИНГ: Google янги – универсал операцион тизимни тақдим этди

Ars Technica сайти мазкур тизимни Pixelbook ноутбукига ўрнатиб, ишлатиб кўрди ва Fuchsia интерфейсидан олинган фотосуратларни тақдим этди. Айтиш керакки, ушбу операцион тизим бегона кодлардан фойдаланмаган ҳолда Google дастурчилари томонидан ёзилган. У смартфон ва компьютерларга Android ҳамда Chrome OS тизимлари ўрнига келиши кутилмоқда.

Айни дамда Fuchsia интерфейси худди Android график қобиқларидан бири каби кўринишга эга. Блокировка саҳифасида вақт, Wi-Fi’га уланиш белгичаси ҳамда аккаунтларнинг биридан иккинчисига ўтиш тугмачаси кўринади.

Уй экранида эса қидирув қатори ҳамда олдда турган ҳодисалар ҳақида билдиришномага кўзимиз тушади.

Fuchsia логотипига босилганида, тезкор созламалар опциялари очилади. Ишга туширилган иловаларни экранни қисмларга бўлиш режимида жойлаштириш мумкин.

Fuchsia ҳозирда ривожланишнинг дастлабки босқичида бўлиб, уни фақат буйруқлар қаторидан фойдаланибгина ишлатиш мумкин. Мазкур операцион тизимнинг барча фойдаланувчилар учун оммавий тақдим этилиш вақти маълум эмас.

ЎҚИНГ: Android ўрнига Fuchsia OS’ни кутиб олинг! (+видео)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.