Android-смартфон эгалари энди ҳаводан пул қилишлари мумкин, Сиз ҳам!

Android-смартфон эгалари энди ҳаводан пул қилишлари мумкин, Сиз ҳам!

Google компанияси доимо турли инновация ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаб келган. Айниқса, истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда унга етадигани йўқ. Google Play раҳбарияти узоқ вақтдан буён Android смартфон фойдаланувчиларига ҳаводан пул қилиш имконини берувчи ўйин ва иловаларни онлайн дўконга қўйиш ёки қўйиш керак эмаслиги хусусида бош қотириб келишаётган эди. Охир-оқибат бу бошқотирма ижобий томонга ҳал бўлди. Гарчи, бунда ишлаб чиқарувчиларга маълум чекловлар бўлса ҳам, илова ва ўйин фойдаланувчилари учун яхши хабар бор.

Жумладан, энди ишлаб чиқарувчилар Google Play дўконида ўзида рақамли пул, яъни криптовалютани майнинг қилишга ҳисса қўшувчи дастур ва ўйинларни қўйишлари мумкин. Бунинг ҳисобига эса мазкур дастур ва ўйинлардан фойдаланувчи барча Android-смартфон фойдаланувчилари ҳаводан пул қилишлари мумкин. Ҳа! сиз ана шундай иловалардан шунчаки фойдалансангиз бўлди. Тўғри, кунлик маблағ сизга кам бўлиб кўриниши мумкин, бироқ бир ойда яхшигина пул йиғилиб қолади. Ҳарқалай, энди ўйин ўйнаш учун муҳим сабаб бор. Ҳеч бўлмаса, илова харид қилиш ва алоқа хизматлари учун харажатларингиз қопланади.

Google Play ўрнатган янги қоидаларга кўра, дастур ишлаб чиқарувчилари энди криптовалютани майнинг қилувчи иловаларни қўйишлари керак. Расман тақдим қилинган маълумотларга кўра, бундай иловалар сони ҳозир ҳам кўп. Онлайн ресурсдаги "Ёрдамчи" тизими орқали уларни топиш мумкин. Бундай иловаларни ва видео ўйинларни юклаб олишнинг ягона шарти улар мобил алоқа воситаси эгасидан смартфони ёки планшетидан криптовалюта ишлашга розилигини олишлари керак бўлади.

Шу билан бирга, бундай дастурий таъминот фойдаланувчилари фойдаланувчиларни криптовалютани ишлаб чиқариш жараёнида мобил қурилмалар катта юкланиш ва вазифаларга юз келиши ва процессор, тезкор хотира ҳамда аккумулятор зўриқиши муносабати билан, Android-қурилмалар барвақт ишдан чиқиши мумкинлигини ҳам эслатиб ўтишлари керак бўлади. Криптовалютани майнинг қиладиган барча иловалар Google Play ресурсида модераторлар томонидан кучли назоратга олинади ва қоидаларга мувофиқлиги текшириб борилади.

Google бу қарори билан миллионлаб одамларга ҳамда дастур ишлаб чиқарувчиларга онлайн пул ишлаш имконини яратиб берди. Кимлардир аллақачон бунинг орқасидан пул ишлашга улгурди, бошқалар эса ҳали ҳам ўйлаб туришибди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!