Android учун Telegram X янгиланди: автоматик тунги режим ва янги босқичдаги хавфсизлик!

  •   DiMaX
  •  1491
  •  12.02.2018 17:17

Android учун Telegram X янгиланди: автоматик тунги режим ва янги босқичдаги хавфсизлик!

Оригинал Telegram мессенжери сингари, TDLib (Telegram Database Library) асосида яратилган тезкор Telegram X иловаси ҳам ривожланишда давом этмоқда. Бугундан Android платформасида ишловчи гаджетлар эгалари унинг навбатдаги – 0.20.5.841 BETA талқинини юклаб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram X’нинг оддий Telegram’дан фарқи нималарда?

Telegram X’да ушбу янгиланиш орқали Android-қурилмалар фойдаланувчиларига қуйидаги ўзгаришлар тақдим этилган:

  1. «Созламалар» («Настройки») менюсида янги – «Интерфейс» банди пайдо бўлган.
  2. Билдиришномаларни бошқариш созламаларига LED функцияси қўшилган. Яъни, энди Telegram X’даги махфий чат, гуруҳ ёки канал орқали хабар келгани ҳақида смартфонга билдиришнома узатиладиганида, унинг LED (ёруғлик-диодли) индикаторининг қайси рангда ёнишини ўзингиз белгилай оласиз.
  3. Чатга «сузиб юрувчи» сана қўшилган.
  4. Умумий қидирув ва чатлар орасида қидирув функциялари яхшиланган. Аммо ҳозирча фойдаланувчи билан чатда муайян хабарни излаш имкони йўқ.
  5. Тунги режимга автоматик ўтса бўладиган янги интерфейс қўшилган.
  6. Қўнғироқлар учун махфийлик созламаларига бир хил мақомли (peer-to-peer, P2P) уланиш функцияси қўшилган.
  7. Энди махфий чатларда инкогнито-клавиатурадан фойдаланиш мумкин.
  8. Махфийлик созламаларида уланиш сеансларини текшириш имкони қўшилган. Масалан, сиз Telegram’да қайси сайт билан боғланганингизни текшириб кўришингиз мумкин.
  9. Энди бевосита «Созламалар» («Настройки») менюсидаги «Стикерлар» бандининг ўзиданоқ муайян стикерларни улаша оласиз.
  10. Бошқа яхшилаш ва тўғрилашлар жорий этилган.

ЎҚИНГ: Telegram ва WhatsApp’даги ўчирилган хабарларни ҳам ўқиш йўли топилди!

Android-смартфонингизга тезкор Telegram X клиентини ўрнатиб олиш (ёки аллақачон фойдаланаётган бўлсангиз – янгилаш) учун мана бу ҳавола орқали Google Play каталогига ўтинг.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.