Англия Telegram’дан шифрлашни бекор қилишни талаб этади

  •   DiMaX
  •  1158
  •  07.05.2017 10:58

Англия Telegram’дан шифрлашни бекор қилишни талаб этади

Буюк Британия ҳукумати Telegram ва WhatsApp каби мессенжерларни фойдаланувчиларнинг электрон ёзишмаларига кира оладиган «тирқиш» очишни талаб этувчи қарор чиқармоқчи. Бу ҳақда ҳужжат лойиҳасига асосланиб Daily Mirror газетаси хабар бермоқда, деб ёзади Футурист сайти.

Қарор матнидан кўчирма тарзида газетада эълон қилинган парчага кўра, компаниялар «зарурат бўлганида, ёзишмалар мазмунини аниқ шаклда очиб кўриш имкониятини тақдим этишга, шунингдек, электрон ҳимояни олиб ташлаш ёки буни ваколатли шахс амалга оширишига имкон беришга» мажбур бўладилар.

Жорий йилнинг март ойида Буюк Британия ички ишлар вазири Эмбер Радд ўзининг BBC’да берган интервьюсида, махсус хизматларда WhatsApp ва бошқа мессенжерлар орқали шифрланган кўринишда узатилувчи хабарларни текшириш имкони бўлиши лозимлигини айтган эди. Бу масала кўтарилишига туртки берган омил шуки, Лондондаги 22 март кунги террорчилик ҳужуми ижрочиси Холид Масъуд парламент биносига ҳужум уюштиришдан икки дақиқа аввал мазкур иловадан фойдаланганлиги аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Telegram ўз фойдаланувчиларининг шахсий сирларини сотмаслигини унинг асосчиси Павел Дуров яқинда алоҳида таъкидлаган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!