«Animoji» сўзи Apple'нинг судга чақирилишига сабаб бўлди

«Animoji» сўзи Apple'нинг судга чақирилишига сабаб бўлди

Японияда истиқомат қилувчи америкалик Энрике Бонанси Apple корпорациясини «Animoji» сўзини рухсатсиз ишлатгани учун судга берди. Бу тўғрида The Recorder нашри хабар тарқатмоқда.

Бонансининг маълум қилишича, Animoji бренди 2014 йилда рўйхатдан ўтказилган ва бу савдо белгиси учун 2015 йилда АҚШ да махсус патент олинган. «Animoji™ — Free Animated Texting», яъни 3D шаклидаги бепул суратли матн алмашишга хизмат қиладиган илова 2014 йилдан бошлаб App Store иловалар дўконида сотиб келинади ва 18 минг маротаба юклаб олинган.

Энг қизиғи, Apple компанияси "Animoji" атамасидан аллақачаон хабардор бўлган ва iPhone X тақдимотига қадар уни харид қилишга бир неча маротаба уринган. Компания АҚШ патент ва савдо белгиси идорасига бу бўйича мурожаат ҳам қилган. Аммо уринишлар зое кетган.

Энрике Бонанси шу кунларда бу сўзни Apple'дан тортиб олиб, етказилган маънавий зарар учун пул ундириш ҳаракатида юрибди. Суд қарори билан Apple бир неча юз минг АҚШ доллари товон пули тўлаши мумкинлиги айтилмоқда.

Animoji технологияси компания тақдим қилган iPhone X'нинг TrueDepth камерасида татбиқ қилинган ва у фойдаланувчининг юзидаги қиёфани анимацион тарзда смартфонда ифода этади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.