Antutu: Август ҳолатида Хитойнинг илғор платформа ва арзон нархдаги 7 смартфони

Antutu: Август ҳолатида Хитойнинг илғор платформа ва арзон нархдаги 7 смартфони

Coolpad Cool1
2016 йилнинг август ойида тақдим қилинган бу смартфон 5.5 дюймли Full HD дисплейга, 8 ядроли (4x1.2 Ггц Cortex-A53 & 4x1.8 Ггц Cortex-A72) Qualcomm Snapdragon 652 процессори ва Adreno 510 видео-картасига эга бўлган. Девайсга 3/4 ГБ тезкор, 32/64 ГБ доимий хотира мавжуд. Бош камера 13 мегапикселли 2 та сенсордан иборат. Олд камера сиғими 8 МП. Сиғими 4060 мА соат бўлган аккумулятор ярим соатда 50% га тўлади.
Coolpad Cool1 (3/32 ГБ талқини) Ўзбекистонда 160 АҚШ долларига нархланган.


Lenovo ZUK Z2 PRO

Lenovo Z2 Pro бежирим жилодор корпус билан таъминланган. 5.2 дюймли, HD (1080p) сиғимли экран AMOLED матрицали. Унга 2016 йилнинг илғор Snapdragon 820 чипи, 6 ГБ оператив хотира, 128 ГБ доимий хотира ўрнатилган. ZUK Z2 PRO'нинг 13 мегапикселли бош камераси оптик барқарорлаштириш, фазали автофокус, 2 тусли LED фоточақноқ билан таъминланган. Унинг аккумулятор сиғими 3500 мА⋅соат.

Ўзбекистонда ZUK Z2 PRO 240 АҚШ долларига нархланган.

Xiaomi Mi 6
Xiaomi Mi 6 зангламайдиган пўлат корпусга эга. Корпуснинг олд ва орқа панеллари қайрилма ҳимоя шишаси билан қопланган. 5.15 дюймли экран сиғими – Full HD. Унда янги ва кучли Qualcomm Snapdragon 835 платформасидан фойдаланилган. Флагманда X16 LTE мобил алоқа модеми ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида секундига 1 Гбит.гача маълумотни юклаш мумкин. Xiaomi Mi 6 гаджетидаги Adreno 540 ёрдамчи график-тасвир процессорининг ишлаш самарадорлиги 25% юқори. Тезкор хотира 6, доимий эса 64 ёки 128 ГБ.
"Малика"да Xiaomi Mi 6 флагмани 3 630 000 сўмдан сотилмоқда.

Xiaomi Redmi Note 4
2015 йилнинг ноябр ойида Xiaomi компанияси Redmi Note 3’ни, 2016 йилнинг августида эса Redmi Note 4’ни тақдим қилди. Смартфон 5.5 дюймли Full HD (1920 х 1080 белги) экранли. Note 4 гаджети 10 ядроли MediaTek Helio X20 чипсетида ишлайди. Унинг частотка тезлиги — 2,1 ГГц. Redmi Note 4 ажраладиган 4100 мА соатли аккумулятор билан таъминланган. 2 амперли зарядник 2 соат 20 дақиқа ичида “қувват тоши”ни тўлиқ қувват билан тўлдиради. Note 4’нинг бош камераси 13 Мп.
"Малика"да 1,476,000 сўмдан бошлаб сотилмоқда.

Xiaomi Mi5s
Mi5s 5,15 дюймли Full HD экранга эга. Xiaomi Mi5S Android 6.0’нинг ўзлаштирилган MIUI 8.0 тизимида фаолият кўрсатади. Унга Qualcomm Snapdragon 821 — 2016 йилнинг энг кучли процессори ўрнатилган. Xiaomi Mi5S’да 4 гигабайтли оператив хотира, базавий талқинида 32 Гбайт доимий хотира ўрнатилган. Телефондаги аккумулятор сиғими 3200 мА соат. Смартфон 30 минут ичида қувватини 41%га, бир соатда — 83%га, 100 минутда эса тўлиқ қувватлаб олади. Xiaomi Mi5S’нинг бош камера модули 12 МП сиғимли. Олд камера модули эса 4 МП.
"Малика"да 2 365 000 сўмдан сотилмоқда.

Nubia Z17
Nubia Z17 2017 йилнинг 1 июн куни расман тақдим қилинди. Nubia Z17 бу — флагман. 5,5 дюймли Full HD (1920х1080 пиксел) сиғимли ва Gorilla Glass ҳимоя шишаси билан қопланган экран, айниқса кучли 8 ядроли Snapdragon 835 процессори ҳамда илғор Adreno 540 видеокартаси билан у пешқадам ва байроқдор смартфонга айланади. Девайсга компания 6 ёки 8 ГБ талқиндаги тезкор хотира ва 64 ёки 128 гигабайт сиғимига эга доимий хотира ўрнатган. Унинг бош камераси учун бири 23, бошқаси 12 Мп бўлган 2 та 6 линзали камера ўрнатилган. Электр токи сиғими 3200 мА соат бўлган аккумулятор 25 минутда қувватини 50% га тўлдириб олади.
"Малика"да 6 + 64 ГБ талқинига $450 долларга буюртма бериш мумкин.

 

Xiaomi Redmi Note 4Х
Бу девайс 5,5″ дюймли FullHD экранга, Qualcomm Snapdragon 625 (8 ядро, 2 ГГц) чипи, Adreno 506 видео-картаси, 13 Мп (автофокус, фоточақноқ) бош ва 5 Мп олд камерага, 3/4 Гбайт тезкор ва 32/64 Гбайт доимий хотирага, сиғими 4100 мА соат бўлган аккумуляторга эга бўлган.
"Малика"да 1 230 000 сўмдан бошлаб сотилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.