Apple 9,7 дюймли арзон iPad ишлаб чиқаради

Apple 9,7 дюймли арзон iPad ишлаб чиқаради

2017 йилнинг сўнггига келиб, купертинолик корпорация ҳар чоракда 10 миллион дона планшет сотмоқда. Apple планшет бозоридаги ўрнини йўқотмаслик учун қиммат бўлмаган планшет ишлаб чиқаришга қарор қилган. Бу тўғрида DigiTimes нашри хабар тарқатмоқда.

Арзон iPad тақдимоти 2018 йилнинг 2-чорагида кутилмоқда. Маълумотларга кўра, ҳамёнбоп iPad қурилмасининг экран диагонали 9,7 дюймли бўлади. Унинг нархи 259 долларни ташкил қилади. Бундай нарх сиёсати компанияга мижозлар сонини кескин ошириш имконини беради.

Қиммат бўлмаган планшетнинг ишлаб чиқарилиши Apple'га бозордаги Samsung Electronics, Amazon, Huawei ва Lenovo каби жиддий рақибларга қарши курашишда қўл келади.

Сўнгги вақтларда планшет савдоси пасайишда давом этмоқда. Жумладан, iPad, Android-гаджетларга қизиқиш сезиларли даражада камайган. Intel ҳам унинг процессорларини планшетларда ўрнатаётган ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш лойиҳасини тўхтатиб қўйди. Планшет ишлаб чиқарувчи майда компаниялар эса бу соҳани тарк этишмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Apple iPad#iPad

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.