Apple энди алвон iPhone 7 ва 7 Plus сотмайди

  •   DiMaX
  •  1486
  •  14.09.2017 12:17

Apple энди алвон iPhone 7 ва 7 Plus сотмайди

Янги iPhone 8, iPhone 8 Plus ва iPhone X смартфонлари тақдимотидан сўнг, Apple компанияси аввалроқ хайрия тарзида савдога чиқарилган iPhone 7 ҳамда iPhone 7 Plus моделларининг савдосини тўхтатди. Бу ҳақда MacRumorsхабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Apple шу йилнинг 21 март куни iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонининг «RED Special Edition» номли қизил рангли махсус моделларини тақдим қилган эди. Алюминий корпусдан тайёрланган корпуси ёрқин қизил тусда бўлган бу махсус моделлар Apple ва ОИТСга қарши халқаро кураш жамғармасининг (PRODUCT)RED лойиҳаси ўртасида ўрнатилган ҳамкорликнинг 10 йиллигига бағишланган.

Мазкур моделлар қисқа фурсат ичида Тошкент шаҳридаги «Малика» савдо мажмуасида ҳам сотила бошлаган эди. Анъанага кўра, улар бошқа моделларга кўра қимматроққа баҳоланган. Чунки мазкур қурилмаларнинг ҳар бири сотувидан тушган маблағдан маълум бир қисми ОИТСга қарши халқаро кураш жамғармаси ҳисобига ўтказилиб келмоқда.

Жумладан, ҳозирда «RED Special Edition» моделларига «Малика» савдо мажмуасида белгиланган нархларга ҳамда уларнинг кредит бўйича сўмга харид қилишдаги нархларига ўзингиз назар солишингиз мумкин.