Apple "энг севимли технология компанияси" номини бой берди

Apple

Нуфузли The Verge нашри Американинг энг севимли технологик компаниясини аниқлаш учун сўров ўтказди. Шу вақтга қадар бу сифат Apple'га нисбатан ишлатилар эди. Бироқ, сўров натижалари Apple бу унвондан маҳрум бўлганини кўрсатмоқда.

Шу йилнинг 28 сентябридан 10 октябрига қадар ўтказилган тақдқиқотларда 1520 нафар респондент қатнашган. Apple билан бирга, сўровларда АҚШ нинг Amazon, Google, Facebook ҳамда Microsoft каби компанияларинг номзодлари илгари сурилган.

Аввалги йилги сўров натижалари билан солиштирганда, Apple компаниясига берилган ижобий овозлар сони кескин камайган. Салбий мазмундаги фикр-мулоҳазалар бўйича купертинолик ишлаб чиқарувчи 2-ўринни эгаллаган.

Респондентлар бу компаниялар маҳсулотлари ва хизматлари сифатига қуйидагича баҳо беришган: 60% мижозлар Amazon'дан ниҳоятда миннатдор, уларнинг 55% и эса Google'нинг фойдасига овоз беришган. 45% қатнашчиларнинг фикрича, Microsoft ҳам сифатли хизмат ва технологияларни жорий қилмоқда. Facebook ҳамда Apple'дан рози иштирокчилар даражаси эса жуда паст.

Сўров иштирокчиларининг 90% и ўз дўстлари ва яқинларига катта ишонч билан Google ва Amazon компаниялари хизматларидан фойдаланишни маслаҳат беришади. Респондентларнинг 80% и эса бу борада Apple'га ишонч билдиришган.

Диққатни тортадиган яна бир жиҳат борки, 15% респондентлар Facebook ва Apple'га ишончсизлик билдиришган.

"Ушбу компаниялардан қайси бири эртага тўсатдан фаолиятини якунласа, сиз бундан ташвишга тушармидингиз?" деган савол натижаларига кўра, америкаликлар Apple'нинг йўқ бўлиб кетишидан ҳам ташвишга тушмас эканлар. Ундан ҳам қизиғи қатнашчиларнинг катта қисми ўзлари кун узоқ ўтирадиган иловаларидан фойдаланадиган Facebook компаниясининг ҳам йўқолишига ҳам бефарқ эканлар. Amazon ва Microsoft'нинг йўқолиши эса ташвишли экан.

Афтидан, шу кунларда жуда талаш бўлган iPhone X ҳам Apple'га "энг севимли технология компанияси" деган нуфузни қайтариб бера олмайди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.