Apple’га қарши Huawei «жанг»га кираётир!

  •   DiMaX
  •  1442
  •  11.12.2017 10:47

Apple’га қарши Huawei «жанг»га кираётир!

iPhone X экранининг юқори қисмидаги, True Depth қисмлари учун ажратилган «ўйиқ» смартфонлар дизайнида янги босқични бошлаб берди, десак хато бўлмас. Ахир, бошқа компаниялар ҳам айнан шундай экранли дисплей яратишга киришиб кетишди-ку. Гарчи бирорта шундай «ўйиқ»ли дисплейга эга қурилма расман тақдим этилмаган бўлса-да, бу борада дадил ҳаракатлар кўзга ташланяпти.

ЎҚИНГ: iPhone X яккаҳокимлигига чек қўйишмоқчи – BOE «ўйиқли» AMOLED-дисплей яратди!

Мазкур дизайн бўйича Apple’га қарши тўлақонли смартфон билан биринчилардан бўлиб майдонга тушаётган Huawei бўлади, деб ёзади AppleInsider.ru.

Хабарда айтилишича, хитойлик ушбу техногигант яратаётган янги смартфоннинг дисплейи тепасида «ўйиқ»ли бўлади:

Бу тасвир янги яратилаётган қурилманинг дастур кодида «қўлга тушиб» қолган. У билан бирга яна «ro.config.hw_notch_size» файли ҳам учраганки, бу номдаги «notch» сўзи айнан «ўйиқ»ни англатади.

Хулласи калом, 2017 йилдаги бир-бирига жуда ўхшаш смартфонлар орасида iPhone X ажралиб туришини Apple қанчалик истаса ҳам, ҳамма нарсанинг нусхасини ярата олувчи хитойликлар мазкур анъаналарига содиқ қолишаётир.

Шунингдек, экранда ушбу «ўйиқ»қа тақлидни ифодаловчи иловалар ҳам ишлаб чиқилган. Масалан...

ЎҚИНГ: Энди исталган Android-смартфонни iPhone X’га айлантириш мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!