Apple Google'дан 3 млрд доллар талаб қилмоқда

Apple Google'дан 3 млрд доллар талаб қилмоқда

Google ҳар йили iOS тизимида ўрнатилган бош қидирув тизими бўлиш ҳуқуқини сақлаб қолиш учун купертинолик смартфон ишлаб чиқарувчисига жуда катта миқдорда пул тўлайди.

Мисол учун 2017 йилда Google бунинг учун Apple компаниясига 3 миллиард доллар тўлаши керак бўлади. Шу йилгача бу маблағ миқдори 1 миллиард долларни ташкил қилган.

Кеча, 26 октябрда Google инвесторларни ҳамкорининг тўлов суммасини ошириш ҳақидаги қароридан бохабар қилди. Google унинг қидирув тизимидан рақобатчилари ўз маҳсулотларида фойдаланишлари учун кўпроқ пул тўлашга тайёр.

Google бошқа компанияларга қидирув тизимидан фойдаланганликлари учун қанча кўп тўласа, унинг мобил қидирувдан фойдаси шунча ошади. Шу боис, компания смартфонсозларга бунинг учун пул тўлаб беради. Google ҳозирча қайси смартфон ишлаб чиқарувчилари билан ишлаши номаълум. Apple қурилмалари Google компаниясига мобил қидирув тизимдан оладиган даромаднинг ярмини олиб келади. Шунинг учун Google Apple'нинг шартига албатта кўнади.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.