Apple илк партияда рекорд миқдорда кам iPhone X жўнатди

Apple илк партияда рекорд миқдорда кам iPhone X жўнатди

iPhone X'нинг жаҳон смартфон бозорларида сотувга чиқарилишига 2 ҳафтадан озроқ вақт қолмоқда. Гаджетлар йиғиладиган Foxconn заводи эса Apple'га энг илғор айфоннинг илк партиясини жўнатиш билан банд. Бу тўғрида Хитойнинг Xinhuanet нашри хабар бермоқда.

Айни пайтга қадар эълон қилинган маълумотларга кўра, Foxconn ҳозирча жаҳоннинг турли мамлакатларига чекланган миқдорда iPhone X жўнатмоқда. Мисол учун, яқинда 46 500 та iPhone X Нидерландия ва Бирлашган Араб Амирликларига юборилган. Бу -- жуда кам миқдор ва Apple бу рақамлар билан харидорлар эҳтиёжини қондира олмайди.

Ҳозирга қадар бирор iPhone'нинг илк партиясидан шу қадар кам смартфон ўрин олмаган эди. Бундан кўриниб турибдики, iPhone X компания тарихидаги энг катта танқислик юзага келган флагман бўлади. Бунинг бош сабаби сифатида OLED-панелли экранларни кесганда уларнинг 40 фоизи яроқсиз бўлиб қолиши билан боғлиқ.

Foxconn буни ҳисобга олиб ҳозирча ҳафтасига 400 минг дона iPhone X ишлаб чиқармоқда. Аввалги айфонлар билан солиштирганда, ишлаб чиқариш суръати 4 маротаба юқори. Боиси, компания аввалги йилларда ҳафтасига 100 минг дона янги айфон ишлаб чиқарган.

Таниқли таҳлилчи Мин-Чи Куонинг сўзларига кўра, Foxconn'нинг эҳтиёж учун етарли iPhone X ишлаб чиқариш имкониятлари ҳозирча чекланган. Куонинг олдиндан айтган фикрларига қараганда, 2017 йилнинг охирига қадар 30-35 миллион дона iPhone X етказиб берилса ҳам, Apple омманинг флагманга бўлган талабини бажара олмайди.

Apple iPhone X 5.8 дюймли, OLED матрицали, 2436 x 1125 пикселли дисплейга эга бўлган. У 3 ГБ тезкор, 64 ёки 256 ГБ доимий хотира билан таъминланган. Apple iPhone X'да 2 та 12 мегапикселли сенсорлар мавжуд. 2700 мА соат ток сиғимига эга аккумулятор унда 21 соат суҳбат қуриш, 60 соат аудио тинглаш ва 12 соат интернетдан фойдаланиш, 13 соат видео томоша қилиш имконини беради. iPhone X'нинг энг арзони  $999 доллардан бошлаб, энг қиммати 1149 доллар доллардан 3 ноябрдан сотувга чиқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.