Apple iPhone X олган илк суратларни эълон қилди

Apple iPhone X олган илк суратларни эълон қилди

Ўтаётган ҳафтада тақдим қилинган Apple iPhone X ноябрда сотувга чиқарилади. Apple iPhone X бош камераси 2 та 12 мегапикселли сенсорлардан иборат. Унга 7 мегапикселли олд камера ўрнатилган. Камера масаласида Apple iPhone 8 Plus ҳам худди шундай жиҳатларга эга бўлган. Бироқ, iPhone X камераси бир оз ёрқин суратлар олишга уста.

Бош сенсор f/1.8 диафрагмали ёруғлик линзасига эга бўлган. Телефото учун эса f/2.4 апертурали линза танланган. Бу эса ёруғлик паст шароитда ёрқин сурат олиш учун хизмат қилади.

Бош камерадаги ҳар иккала сенсор оптик барқарорлаштириш функциясига эга бўлган.

Тасвирни қайта ишлаш жараёнида Apple тезкор автофокус, HDR-фотолар, ранг-тусга тўйинган пикселларни ваъда қилмоқда.

Apple'нинг "Портрет" режимига хос орқа ва ён фонни ғира-шира қилиб суратга олиш имкони билан 2016 йилда танишганмиз. iPhone X эса "Portrait Lightning" режими билан ўзига хос. 

Бош камерада олинган суратларга баҳо беринг:

"Биз тезкор, оптик барқарорлаштириш тизими юқори даражада бўлган, шунингдек A11 Bionic чипининг "сунъий идрок" технологиясига марказлаштирилган камераларни янги айфонларга ўрнатдик. Натижада, янги сенсорлар объектни янада нозикроқ ҳис қилади ва яхшироқ англайди". деган эди Apple тақдимотда.

Энди суратга тушганда камералар объектларнинг ўлчамли харитасини тузади. Буни "сунъий идрок" тизими амалга оширади. Бунда камера юздаги аъзоларни яқиндан танийди ва суратда ҳам уларга зарур ёруғликни беради.

Айниқса, 4 тусли LED фоточақноғи сурат сифатли чиқиши учун жонбозлик кўрсатади.

"X" моделининг олд камераси ҳам портрет режимида суратга олишга мўлжалланган илк iPhone.

Қуйидаги селфи камера олган суратларга баҳо беринг.

Эслатиб ўтамиз, iPhone брендининг 10 йиллиги муносабати билан тақдим қилинган iPhone X 5.8 дюймли дисплей смартфоннинг олд панелини эгаллаб олган. "Super Retina" Oled дисплейнинг силлиқ қайрилма ёнлари тўғи бориб пўлатдан тайёрланган синчга жойлашгани боис, корпус ўзидан сув ўтказмайди.

Батафсил ўқинг: iPhone X: “инқилобий айфон” ҳақида 11 факт!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.