Apple iPhone X савдоси бўйича баёнот берди

Apple iPhone X савдоси бўйича баёнот берди

Apple корпорацияси бугун старт олган iPhone X'га аввалдан буюртма бериш жараёнлари тўғрисида баёнот берди. Унда қайд этилишича, 10 йиллик айфонни харид қилиш истагиа бўлганлар сони ҳаддан ташқари кўп.

Янги айфонга буюртма олиш бошланганидан сўнг бир неча соат ичида акциялар баҳоси 3 фоизга қимматлашган. Компания тарихидаги энг қиммат айфоннинг илк партияси Apple'нинг веб-сайти орқали 10 дақиқага қолмай буюртма қилинди. 

"Биз харидорларнинг янги айфонга эҳтиёжи ҳаддан ташқари кўп эканига гувоҳ бўлдик. Ва, имкон қадар ҳар бир харидорга тез фурсатларда инқилобий гаджетимиздан етказиб бериш учун бор имкониятимизни ишга соламиз", дейилади Reuters агентлигига берилган интервюда.

Акциялар баҳоси ўсмоқда
13 сентябрда Apple компанияси акциялари нархи компаниянинг янги маҳсулоти iPhone X тақдимотидан кейин 163,54 доллардан 159,51 долларгача тушиб кетган эди. Шунингдек, 23 сентябрда Apple Inc. компания акциялари охирги 17 ой ичидаги энг катта йўқотишга учраганини, акциялар охирги савдолар вақтида 1,5 фоизга, ҳафта бошидан эса 5,2 фоиздан кўпроққа арзонлашганини айтган эди.

Ўқинг: iPhone X'нинг 6 муҳим инновацияси

Юқори қисмида ўйиғи бор дисплей ишлаб чиқариш, iPhone X антеннаси учун юпқа босма плата тайёрлаш, бош камера объективи, қиёфани танийдиган TrueDepth камерасини ишлаб чиқариш ва етказиб беришда юзага келаётган қийинчиликлар туфайли компания бу йилги энг илғор смартфонини ҳар йилгидан камроқ тиражда сотувга чиқармоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.