Apple кутилмаган қарор қабул қилди: дунё iPhone X'сиз қоладиган бўлди

Apple кутилмаган қарор қабул қилди: дунё iPhone X'сиз қоладиган бўлди

Apple компанияси ромсиз iPhone X смартфонини 3 ноябрдан сотувга чиқаришини маълум қилган бўлса ҳам, айни пайтдаги вазият бир оз бошқача, афтидан режадаги тадбирлар изидан чиқиб кетган кўринади. Гап шундаки, нуфузли Digitimes ресурсининг маълум қилишича, Тайванда янги айфон ишлаб чиқариш кўлами 2 баробарга қисқариб кетган. Бунга Apple'нинг янги қарори сабаб бўлган.

Смартфон саноатининг таниқли инсайдерларига кўра, Apple смартфон етказиб берувчиларига мактуб йўллаб, таркибий қисмлар етказиб бериш ҳажми пасайиб кетгани учун iPhone X флагманини ишлаб чиқариш ҳажми камайганини маълум қилган. Бу дегани инновацион айфон ҳозирча саноқли бозорларда сотилади ва кейинги йилдан тўлиқ савдога чиқарилади.

Маълум бўлишича, энг илғор айфонни ишлаб чиқариш кўлами 60% га қисқарган. Ҳозирча америкалик IT-гигант айфон учун бутловчи қисмлар етказиб берувчи компаниялар режадаги айфон учун зарур 40% маҳсулотни етказиб бериш имконига эгалигини рўкач қилмоқда. Бироқ ...

Бироқ, Apple'нинг бу қарори ва иддаолари бир оз ўхшамагандек. Хусусан, бу қарор ортида iPhone 8 ва iPhone 8 Plus савдоси билан боғлиқ омиллар ҳам бўлиши мумкин. Жумладан, айни пайтда барча ишқибозлар ўзига хос дизайндаги iPhone X флагманини кутаётгани кундек равшан. Apple эса уни тўлиқ ҳажмда савдога чиқариш вақтини чўзиш орқали кўпроқ iPhone 8 сотиш илинжида бўлиши ҳам мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.