Apple'нинг бу йилги муҳим режалари маълум бўлди

Apple'нинг бу йилги муҳим режалари маълум бўлди

Apple корпорацияси 2018 йилда тақдим қилинадиган янги авлод айфонларида экран юқорисидаги, сенсор ва камералар ўрин олган "ўйиқ" ҳажмини қисқартиради. Бу тўғрида MacRumors инсайдери хабар тарқатмоқда.

Мутахассисларнинг фикрларига кўра, 2018 йилда TrueDepth сенсорининг фаолияти билан боғлиқ катта ўзгариш қилинмайди. Акс ҳолда, айфон етказиб беришда яна танқислик юзага келиши мумкин.

Таҳлилчиларнинг маълум қилишларича, Apple бу йил iPhone X «меросхўри» бўлган, яъни ромсиз экранли 3 та айфон моделларини тақдим қилади.

Бу моделлардан 2 тасида OLED-дисплей ўрнатилади. Уларнинг бири 5,8 ва иккинчиси 6,5 дюймли экран билан таъминланади. Учинчи айфон — 6,1 дюймли ҳамда IPS-матрицали бўлади. Бу айфонга ҳам TrueDepth-камера ўрнатилади. Жорий йилда компания iPad қурилмасида ҳам Face ID технологиясини татбиқ қилади.