Apple’нинг Ўзбекистон мобил операторлари орасидаги ягона ҳамкори iPhone X савдосини йўлга қўйди

  •   DiMaX
  •  2563
  •  26.12.2017 13:00

Apple’нинг Ўзбекистон мобил операторлари орасидаги ягона ҳамкори iPhone X савдосини йўлга қўйди

Купертинолик техногигант Ўзбекистон уяли алоқа операторлари орасида биринчи бўлиб Beeline Uzbekistan билан ҳамкорлик бошлади. Мазкур оператор ҳозирда ўз савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари орқали Apple’нинг юбилей айфони савдосини йўлга қўйди. Бунда илк харидорлар учун Янги йил акцияси ҳам жорий этилган.

ЎҚИНГ: Beeline абонентларининг iPhone‘ларида 4G ишлай бошлади. Қандай ёқтириш мумкин?

Айни дамда Beeline’нинг Тошкент шаҳридаги шўъбаларида iPhone X суперфлагманини харид қилиш имкони мавжуд. Унинг нархлари: 64 гигабайтлик талқини учун 12 640 000 сўм, 256 гигабайтлик талқини учун эса 14 510 000 сўмни ташкил этади.

Шунингдек, Янги йил акцияси доирасида абонентга шу нарх эвазига, айфондан ташқари қуйидаги бонуслар ҳам тақдим этилади:

  1. Асл нархи 10 миллион сўмдан ошиқ бўлган «олтин» рақам – бепул;
  2. «Status Platinum+» тарифи – бир ой мобайнида абонент тўловисиз;
  3. Platinum тоифали Beeline Club картаси.

Оператор сайтида маълум қилинишича, акция 2017 йилнинг 31 декабрига қадар давом этади ва ундаги бонуслар сони чекланган.

ЎҚИНГ: Beeline абонентларининг энг кўп берадиган саволлари

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.