Apple'нинг йирик тақдимотида илк гаджет тақдим қилинди

Apple'нинг йирик тақдимотида илк гаджет тақдим қилинди

Янги айфон тақдимоти Стив Жобс тўғрисидаги видео билан бошланди. Экранда: "Стив Жобс театрига хуш келибсиз", деган ёзув пайдо бўлди. Унда Стив инсон қандай бўлиши кераклиги ва у ўзини қандай инсон ҳисоблаши ҳақида, инсон бу жаҳонга аҳамиятли нимадир тақдим қилиш учун дунёга келишини айтди.

Сўнг саҳнага Тим Кук чиқиб келди. У бу театрни Стивнинг ўзи очиши кераклигини, бу шарафли иш унинг чекига тушганлигини маълум қилди. Ва, Тим Кукнинг кўзида ёш айланди.

"Стив инсониятга янги ва илғор маҳсулот кўрсатишдан ғурурланар эди ва бундан завқ олар эди. Биз уни яхши кўрганимиз учун ҳам бу театрни унинг шарафига номладик". 

Тим Кук Стив Жобс бу улкан Apple Park'ни яратиш режаси билан умрининг сўнгги кунларига қадар яшаганини маълум қилди. Шунингдек, корпорация бу йил бу кемпусга кўчиб келиши ҳам маълум қилинди.

Илк тақдимот Apple Watch'га бағишланда!  Маълум бўлишича, "ақлли соат" савдоси бир йил ичида 50% га ўсган. 

Apple Watch бу йил жаҳондаги 1-рақамли соат бўлди. Rolex, Omega, Cartier каби соатлар ундан орқада қолди.

«Apple Watch билан мен ўзимнинг энг яхши аслим билан уйғонаман» — деган сўзлар жаранг сочган видео тақдим қилинди. Видеода асосий эътибор соатнинг фитнес ва спорт имкониятларига қаратилган. 

Саҳнага Apple Watch ҳақида гапириб бериш учун гаджетни ишлаб чиқариш бўлинмаси раҳбари Жефф Уильямс чиқди. 

Жеф Уильямс янги WatchOS 4'да машғулотлар учун иловалар, пульсометр учун иловани жорий қилинганини айтди. Энди Apple Watch юрак хуружи хавфини олдиндан айтиб бера олади. Янги операцион тизимни 19 сентябрдан бренднинг барча моделлари янгилаб олишлари мумкин.  

Бу эса янги авлод "Apple Watch Series 3". Мобил алоқа модули — бор! Бу дегани энди смартфондан мустақил равишда шу соатнинг ўзида алоқага чиқиш мумкин.

Bluetooth ва WiFi тармоғига уланишга мўлжалланган янги W2 модули тезкор уланади ва қувватни тежайди. Янги процессор билан бу соатлар аввалги соатлардан 70% га яхшироқ ишлайди.

Маълум бўлишича, соат орқали мобил алоқа тармоқларига уланиш соатни Apple Music'га улаш учун ҳам айни муддао. Демак, iPod'лар тарихда қолди!

Янги соат ўлчами Series 2 модели билан бир хил. Жеф саҳнадан туриб "ақлли соат" ёрдамида қўнғироқни амалга оширди. Унинг абоненти — Дейдра, соат ишланмаси учун масъуллардан бири. Айни пайтда олисда ҳордиқ чиқармоқда. 

Apple Watch Series 3 корпусининг ранги ва бандлар бир оз янгиланган ва Nike Plus махсус банди ҳам тақдим қилинган.

Нарх-наво масаласида эса Жеф соатлар 15 сентябрдан $249 доллардан 399 долларгача сотилишини маълум қилди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.