Apple "олмаси" нега "тишланган"ини кўпчилик билмайди

Apple

Айни пайтда 41 йиллик тарихга эга Apple'нинг илк логотипи 1976 йилда ишлаб чиқилган эди. Унда олма дарахтида ўтирган сэр Исаак Ньютон тасвирланган бўлган. Лого остига "Фақат идрок тафаккурнинг таажжубли денгизида мангу сузади", деган ёзув туширилган. Бироқ, бу тасвирни чоп этиш ниҳоятда мушкул ва харидорнинг хотирасида қолиши қийин эди.    

Стив Жобс 1977 йилда Роб Ян исмли дизайнердан одмироқ логотип тайёрлашини сўрайди. Шунингдек, унда 6 та рангни қўллаб-қувватлаши билан инқилобий экранга эга бўлган Аpple II'нинг дисплейи ҳам акс этиши керак эди. Ниҳоят, тишланган олма шаклидаги камалак рангли логотип дунёга келди.  

Бу олма нега тишланган, деган савол барча учун ўшанда ҳам, ҳозир ҳам қизиқ. Дизайнернинг фикрича, одамлар унинг чиндан ҳам олма эканини билишлари, помидор деб ўйламасликлари учун ҳам логотип тишланган шаклда ифодалашга ҳаракат қилинган. Шунингдек, олманинг "тишланиши" инглиз тилида ‘byte’ сўзини ифодалаган. Боиси, ўша вақтлардаёқ компьютердаги маълумот "байт" бирлигида ўлчанган. Яъни, Apple бу орқали компьютерлари маркетингини ҳам нишонга олган.

1997 йилнинг 27 августида Apple компанияси 20 йилдан ошиқ фойдаланиб келинган олма шаклидаги рангли рамзини қора рангга бўяди.  

Бундан ташқари, 1998 йилда компанияга қайтган Стив Жобс корпорациянинг машҳур «Think Different» (Бошқача фикрла) шиорини. шунингдек истиқболга умид қилиб, мовий рангли олма рамзини ҳам истеъмолга киритади.  

1999 йилда рангли олманинг монохром тусга ўзгаргани бренд мухлисларини аввалига шошириб қўйди. Бироқ, иқтисодий танг аҳволдаги Apple янги ривожланиш стратегиясини ишлаб чиққан, шунга кўра, компания ўз рамзини ҳам ўзгартиришга қарор қилган эди.

Стив Жобс бошчилигида янгича дизайн ва жиҳатлар билан ишлаб чиқарилган iMac G3 компанияга омад олиб кела бошлади. Шундан сўнг 2001 ва 2008 йилларда "тишланган олма" ҳам алюминий корпусли аймак шарафига ўз тусини ўзгартирди. Аймак бренди тез орада оммалашди.

Шундан сўнг олма логотипининг шаффоф рангли пластикдан ишланган талқини компаниянинг дўконлари устига илиб қўйилди. Бу мижозларнинг диққатини тортиш ва одамларнинг онгида қолиш учун ўйлаб топилган навбатдаги маркетинг воситаси эди.

Кўпчиликнинг фикрича, қора ранг куч-қударт тимсоли. Қолаверса, технология бозорида Apple'нинг қора корпусли маҳсулотларига эҳтиёж юқори. Apple айнан шунинг учун ҳам қора рангга қайта ва қайта мурожаат қилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!