Apple қандай гаджетлар бозорида Xiaomi’дан олдинга ўтиб олди?

  •   DiMaX
  •  604
  •  21.12.2017 11:25

Apple қандай гаджетлар бозорида Xiaomi’дан олдинга ўтиб олди?

Canalys таҳлил компанияси 2017 йилнинг июль, август ва сентябрь ойларида тақилувчи гаджетлар соҳаси бўйича якунларни маълум қилди. Манбанинг хабар қилишича, учинчи чорак мобайнида дунё бўйича 17,3 миллионта тақилувчи электрон девайс сотилган.

Айтиш керакки, аввалроқ Xiaomi компанияси тақиладиган электроника воситалари ишлаб чиқариш бўйича Apple’дан ўзиб, жаҳондаги етакчи брендга айланган эди. Энди эса купертинолик гигант яна биринчиликни хитойлик компаниядан тортиб олди.

ЎҚИНГ: Xiaomi бу гаджет бозорида Apple’дан ўзиб, лидерга айланди

Хуллас, жорий йилнинг июль–сентябрь ойларида тақилувчи қурилмалар – «ақлли» соатлар ва трекерлар бозорининг етакчилари рўйхати ҳамда уларнинг бозордаги улуши қуйидаги жадвалда акс эттирилган:

Ўрин

Компания

Улуши

1

Apple

23%

2

Xiaomi

21%

3

Fitbit

20%

4

Huawei

6%

5

Samsung

5%

 

Қолганлари

25%

Бундан ташқари, дунё бўйича энг кўп харид қилинаётган смарт-соатлар ҳам эълон йилинган. Қуйидаги жадвалда уларнинг моделлари ва нечта дона сотилгани ҳақида маълумот берилган:

Ўрин

Модел

Сотилган

1

Apple Watch

3,9 миллионта

2

Samsung Gear S3

0,5 миллионта

3

Huawei Watch 2

0,2 миллионта

Кўриб турибсизки, ҳар иккала жадвалда ҳам «олмали» корпорация етакчиликни ўз қўлига олган. Зеро, Apple ҳамиша олдинги сафда юришга одатланган, қолганлар эса кўпинча унга эргашиб ёки у билан рақобатлашиб янги технологияларга қўл уришади.

ЎҚИНГ: Швейцарияликлар Apple Watch’га жавобан «анти-ақлли соат» ишлаб чиқаришди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.