Apple раҳбарларига қамоқ жазоси тайинланиши мумкин

Apple раҳбарларига қамоқ жазоси тайинланиши мумкин

iPhone аккумуляторлари ва платформа самарадорлигининг сунъий равишда пасайтирилиши муносабати билан, Apple компаниясига қарши қўзғатилган даъволар жиддий тус олмоқда. Айниқса, компания бу қилмишига иқрор бўлгач, суд жараёни янада қизғин тус олди. Жумладан, Францияда бунга жиддий киришилган. Хусусан, бу ерда Apple жиддий айбланмоқда ва компания раҳбарларига қамоқ жазоси қўлланилиши маълум қилинган. Бу тўғрида мамлакатнинг нуфузли The Local нашри хабар тарқатмоқда.

Бу сўнгги даъво аризаси кеча Францияда эълон қилинган. "Halte à l’Obsolescence Programmée" ёки "Режалаштирилган тазйиқларни тўхтатинг" номи билан рўйхатга олинган бу даъвода айтилишича, Apple жаҳон миқёсида айфон савдосини ошириш учун ҳам эскирган аккумуляторлар дастурини ишлаб чиққан.

Даъвода маълум қилинишича, Apple 2015 йилдан буён Францияда сотилган барча айфон қурилмалари учун жаримага тортилиши, унинг раҳбарлари камида 2 йилга қамалиши ҳамда 300 000 евро ва жами йиллик даромадининг 5 фоизи миқдоридаги жаримани тўлаши керак.

Ҳозирча прокурорлар сўнгги қарорни тақдим қилганлари йўқ. Нима бўлганда ҳам, Apple ўз стратегиясини ўзгартирмоқчи эмас ва эскирган аккумуляторли iPhone моделлари платформасини секинлаштириш сиёсатини давом эттиради. Жуда бўлмаганда, iOS тизими фойдаланувчиларни бу вазиятдан расман хабардор қилиши мумкин.

Бугун Motorola ва HTC смартфонлари ишлаб чиқарувчилари расман эълон бериб, улар ўзларининг ёшига тўлган смартфон қурилмалари платформасини секинлаштирмасликларини маълум қилишди. Тез орада бошқа компанияларнинг ҳам ана шундай баёнот билан чиқишлари кутилмоқда. Бу эса Apple'га нисбатан босимни янада кучайтиради.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!