Apple, Samsung, Xiaomi ва бошқа брендларнинг телефонларига қанча сарф қилса арзийди?

Apple, Samsung, Xiaomi ва бошқа брендларнинг телефонларига қанча сарф қилса арзийди?

Ҳар бир буюм ёки маҳсулотнинг, хизматнинг инсоф доирасидаги нархи бўлади. Унинг баҳоси бу нархдан ошиб кетса, мантиқсизлик ва ноинсофлик ҳолати содир бўлади.

Кўплаб IT-компаниялар прайс-листни "осмондан олиб" ёзишади. Қуйида таниқли брендларнинг смартфонлари аслида қандай нархда сотилса, инсоф доирасида бўлиши хусусида маълумот берамиз.

Apple
Сотилаётган нархи: 1150 АҚШ доллари

Ҳар йили янги айфон тақдимоти аввалида хитойлик заводлардан бир хил "афсона" тарқалади: янги айфон беқиёс ва у ҳаммага ҳам етмайди. Одамлар шу боис ҳам Apple дўконлари олдида навбатга туришади, компания қанча сўраса шунча тўлаб беради, смартфон харид қилиш учун ҳеч нарсадан қайтмайди.

Сўнгги 3-4 йилдаги ҳолат шундан далолат бермоқдаки, айфон баҳоси у тақдим этилганидан 4-5 ой ўтиб, 350 АҚШ долларига арзонлашади.

Мисол учун, iPhone X баҳоси бозорга чиққанидан 2 ой ўтиб, яъни ҳозирга пайтда 15 фоизга арзонлашган. Шу йилнинг ёзгача унинг баҳоси 30 фоизгача тушиши кутилмоқда. Кўриб турибсизки, смартфоннинг асл баҳоси ўз-ўзидан маълум бўлади.

Samsung

Нарх борасида кореяликлар доимо Apple'дан ортда бўлган. Шу билан бирга, унинг флагманлари савдога чиққанидан кейин 3-4 ой ўтиб, 250 АҚШ долларга арзонлашади.

Экспертларнинг фикрича, Samsung флагманлари учун узоғи билан 700 доллар тўлаш керак. Ундан ошиғига бу гаджетлар муносиб эмас.


Google Pixel

«Пиксели» – чинакам Android мухлислари учун "ақлли телефон". Бу смартфонлар жуда тез сотилади.

Гуглофонлар жуда секинлик билан арзонлашади. Ҳатто айфонлардан ҳам секин.

Айни пайтда етакчи бўлган Pixel 2 ва Pixel 2 XL учун 800 АҚШ долларидан ортиқ тўлаш жоиз эмас экан.


LG

Бу кореялик ҳам ўзининг нархини оширишни яхши кўради. Натижада, бозори юришмайди ва тез орада нарх ерга қулайди.

Экспертларнинг фикрича, LG учун узоғи билан 550-600 АҚШ доллари сарф қилиш мақсадга мувофиқ экан.

Huawei

Сўнгги йилларда Huawei смартфонларга нарх қўйишда инсоф доирасини кескин кесиб ўтди. Яхши экран, янги технологиялар, "ақлли" процессор ва яхши аккумулятор учун қўйилган нарх ҳам яхшигина.

Экспертларга кўра, хитойлик етакчи флагманлар аслида 500 АҚШ долларидан ошиғига арзимайди. Бунинг сабаблари кўп. Биринчидан, бренд тез-тез смартфон дизайнини кўчиради. Иккинчидан, бир йил ўтиб янги флагманлар баҳоси кескин арзонлашади.


Xiaomi
Бу хитойликнинг бош ўзига хослиги -- арзонлиги. У шу жиҳати билан ҳаммани ўзига қарата олди.

Xiaomi Redmi моделини 120 долларга сотиб олиш ҳам мумкин. 170 долларга эса экрани ва камераси яхши бўлган, хотира сиғими 3-4 гигабайтли, аккумулятори 3500 мА соат сиғимли смартфон харид қилиш мумкин.

Xiaomi Mi6 ҳам жаҳон бозорида аввалига 480 доллардан сотилган бўлса, ҳозирда унинг баҳоси 425 долларни ташкил қилади.

Хитойлик смартфонларга аслида 400 доллардан ошиқ сарф қилиш тавсия қилинмайди.

Nokia

Бу компаниянинг ўтмишдаги номи билан алоқаси қолмади. Янги Nokia "зерикарли" флагманлар ва ўрта нархли, бироқ жиҳатлари ўзига яраша смартфонлар ишлаб чиқармоқда. Уларни "тоза" Android бўлгани учун ёки Nokia мухлиси бўлганингиз учун харид қилишингиз мумкин.

Мисол учун, Nokia 3 бошланғич даражали девайс бўлиб, 2017 йилда жаҳон бозорига 170 АҚШ доллари баҳосига чиқарилган эди. Бу "ақлли телефон"нинг рақиблари қаторида Xiaomi Redmi 4A ёки Meizu M5c каби моделларни айтиш мумкин. Шу билан бирга, бу гаджетларнинг процессорлари бирмунча кучли. Xiaomi Redmi 4A ўртача 80 доллардан сотилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.