Apple сайтида iPhone X'нинг 6 муҳим жиҳати эълон қилинди

Apple сайтида iPhone X'нинг 6 муҳим жиҳати эълон қилинди

Apple компанияси ўзининг интернет тармоғидаги саҳифасида iPhone X флагманига аввалдан буюртма бериш санаси ва сотувга чиқиш вақтини эълон қилди. Унга кўра 27 октябрдан, Тошкент вақти билан 12:00 дан бошлаб смартфонга буюртма бериш ва 3 ноябрдан жаҳоннинг 55 мамлакатида бу смартфонни харид қилиш мумкин. Apple савдонинг илк босқичида iPhone X билан боғлиқ танқислик юзага келишини маълум қилган.

Биз эса қуйида Apple.com сайтида iPhone X'га оид тақдим этилган промо-маълумотларни тақдим қиламиз. Ундан флагманга оид 6 жиҳат эълон қилинган.

Дизайн ва экран. Олд панелни тўлиқ эгаллаб олган 5,8 дюймли экран. Бу -- ҳам орқа, ҳам олд панел пишиқ шиша билан қопланган компания тарихидаги панеллари энг чидамли смартфон.

Face ID. Сизнинг қиёфангиз — сизнинг паролингиз. Тизимга киришнинг янги усулини тақдим қиламиз ва унинг ёрдамида сиз смартфонга биргина қараш орқали уни блокировкадан чиқарасиз.

TrueDepth. Бу кичкинагина майдондан жуда кўп имкониятлар ўрин олган. Шулардан бири TrueDepth камераси бўлиб, у FaceID технологияси, "Портрет режим"ида суратга олиш, "Портрет ёруғлиги" ва "Аниможи" каби замонавий функцияларга хизмат қилади.

Тўлиқ янгиланган камера технологияси. Оптик барқарорлаштириш ва студия сифатида суратга олувчи янгича "Портрет режими", 12 мегапикселли қўш сенсорлар ҳар бир кадрни энг мақбул усулда қайта ишлайди.

A11 Bionic процессори. Смартфонларда илк маротаба татбиқ қилинган ва секундига 600 миллиард операцияни бажарадиган нейронли тармоқ ўтказгичларига эга энг кучли ва ақлли чип.

Симсиз қувватлаш. Флагманни шунчаки қўйинг ва у ўзи қувват олади. iPhone X симсиз технология олами учун яратилган.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.