Apple Шереметьев божхона идорасини судга берди: ҳаммасига iWatch сабабчи

  •   Saroy
  •  656
  •  13.08.2018 11:12

Apple Шереметьев божхона идорасини судга берди: ҳаммасига iWatch сабабчи

Apple компаниясининг Россиядаги шуъба корхонаси  Москва вилояти ҳакамлик ишлари судига мурожаат билан чиқди. Аризада  Шереметьев божхоначилари устидан даъво иши очишни ва ортиқча олинган бож солиқларини қайтариб бериш талаб қилинган. Ҳозирча суд ишни ҳаракатсиз қолдирмоқда. Хабарда айтилишича, шикоят «Эппл Рус»’га тегишли бўлиб, iWatch смарт-соатлари учун бож тўловлари билан боғлиқ бўлган.

Даъво аризасида баён қилинишича,  Apple’нинг россиялик шуъба корхонаси Шереметьев божхона идорасининг апрель ойида қабул қилган қарори баҳсли экани таъкидланган ва  амалга оширилган 42,9 миллион рубл миқдоридаги тўловни қайтариб беришни талаб қилмоқда.  Apple’нинг асосий норозилиги  103 млн рубдан кўп фоиз тўлаганида бўлмоқда.

ЎҚИНГ:iPhone 8 билан бир вақтда Apple Watch 3 ҳам намойиш этилиши мумкин

Божхона вакилининг аниқлик киритишича,  «“Эппл Рус”нинг талаблари билан боғлиқ масалага изоҳ беришга ҳали эрта», чунки, Apple’нинг даъво аризаси нусхасини қўлларига олганича йўқ. Хабарда таъкидланишича, АҚШ компаниясининг Россиядаги шуъба корхонаси божхона қарорини нотўғри қарор деб баҳолашган. Чунки  “Эппл Рус” берган аризада техник хатога йўл қўйилгани туфайли божхоначилар шундай қарор қабул қилган. Лекин компания ушбу аризанинг тўғриланган версиясини божхонага топширмаган.

Apple аввал ҳам Марказий божхона идораси ва  Шереметьев божхонаси устидан  бир неча бор шикоят билан мурожаат қилганди. Ўшанда компания iWatch смарт-соатларни портатив қурилма деб тан олинишини талаб қилганди. Божхоначилар эса, ўз навбатида Apple маҳсулотларини қўл соати деб расмийлаштирган. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Олий суд Apple’нинг маҳсулотларини маълумот узатувчи қурилмалар тоифасига қўшиб, ушбу  компания ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиққанди.
ЎҚИНГ:Болалар учун смартфон: ҳимоя ва хавфсизлик созламалари