Apple тарихида янги рекорд қайд этилди

Apple тарихида янги рекорд қайд этилди

2017 йилнинг 30 декабрида ниҳоясига етган сўнгги чоракда Apple 77,3 млн дона смартфон сотиб, $88,3 млрд доллар даромаддан $26,3 млрд. доллар соф фойда кўришга муваффақ бўлди. Бу компания тарихидаги энг йирик миқдорда фойда олинган чорак бўлди ва рекордни янгилади.

Кеча бўлиб ўтган ҳисобот йиғилишида Apple раҳбари Тим Кук ўтган чоракни ўта омадли келганини қайд этди. Шу билан бирга, компаниянинг маълум қилишича, iPhone савдоси пасайишда давом этмоқда. 2018 йилнинг биринчи молиявий чораги бу тўғрида гувоҳлик бермоқда.

2017 йилнинг 12 сентябрида тақдим қилинган iPhone X аввалги моделлардан жиддий фарқ қилса ҳам, унинг оммавий равишда сотилиши узоққа чўзилмади.

2017 йилнинг сўнгги чораги билан таққослаб кўрадиган бўлсак, Apple ўшанда 78,3 млн дона iPhone сотиб, $78,4 млрд доллар даромад ва $23,4 млрд. доллар соф фойда қилган.

Американинг FactSet Research Systems компанияси таҳлилчиларига кўра, 2018 йилнинг биринчи чорагида 80 млн. дона iPhone смартфони сотилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!