Apple тугмасиз MacBook’ни патентлади

Apple тугмасиз MacBook’ни патентлади

Apple компанияси тугмаларсиз сенсор клавиатура билан ишлайдиган MacBook версиясига патент олиш учун ариза топширди. Ариза АҚШ патент ва товар белгилари бўйича идоралари сайтида рўйхатдан ўтказилган.
Аризада қайд этилишича, клавиатура уч бўлимга, шунингдек, рақамли қийматга эга тугмалар учун алоҳида ўринга бўлинади.
Тахмин қилинишича, клавиатура қаттиқ босишга таъсир кўрсатади ва тешиклар билан қопланган ёритгичлар орқали махсус тугмалар пайдо бўлади.
Бироқ мазкур патент реал қурилмани яратиш даражасига етиб бориши учун ҳозирча кафолат йўқ, чунки Apple томонидан берилган патент аризаларнинг кўпчилиги амалиётда тадбиқ этилмайди.

Манба: Kun.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!