Apple ва Samsung бу инновацияни яратишда пойга ўйнамоқда

Apple ва Samsung бу инновацияни яратишда пойга ўйнамоқда

2009 йилдан бошлаб Apple ҳамда Samsung компаниялари шаффоф дисплей панелларини яратиш борасида қизғин тадқиқотларни амалга ошириб келишмоқда. Ҳар иккала компания ҳам мазкур турдаги экран учун патент олишган.

9 йил илгари Apple илк маротаба махсус экранни патентлаган эди. Унда ёзилишича, бундай экранлардан AR-иловалар учун фойдаланиш мумкин. Ўша йили ўтказилган CES технологиялар кўргазмасида Samsung шаффоф дисплейнинг намунасини тақдим қилган эди.

2014 йилда кореялик ишлаб чиқарувчи патентлаш бюросига навбатдаги патент аризасини тақдим қилди. Унда яхлит шишали панелдан иборат гаджет концепцияси акс этган бўлиб, у бир вақтнинг ўзида дисплей ҳам ҳисобланади.

2017 йилгача Apple бу технология билан шуғулланмай қўйган эди. Шу йили эса компания корпусида шаффоф экран жойлаштирилган илк смартфоннинг намунасини намойиш қилди.

2018 йилнинг мартида эса Samsung компанияси яна бир ўзига хос гаджетни патентлади. Бу гаджет икки қисмдан иборат бўлади. Улардан бири экрандан, бошқаси ғилоф кўринишидаги аппаратдан иборат бўлади. Бу қисмда аппаратни ишга тушириш учун зарур компонентлар бўлади. Келиб чиқадики, бу девайсга шаффоф экран ўрнатиш назарда тутилган.

Айтиш жоизки, ҳар иккала корпорация анча йиллардан бери бундай инновацион ғоя устида бош қотиришмоқда ва изланишлар ўтказишмоқда. Бу технология янги авлод смартфонларининг келажаги ҳисобланади.

Шаффоф дисплейли смартфонлардан махсус кўзойнаклар орқали фойдаланиш мумкин. Фойдаланувчи смартфонни кўзойнакка тақади ҳамда қўшимча воқелик оламига киради ҳамда смартфонга тегмасдан туриб виртуал тармоқдан фойдаланади. Бу йўналишдаги патент гувоҳномаларининг тобора кўпайиб бораётганини ҳисобга олсак, технология яқин йилларда тақдим қилинади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.