Apple ва Samsung бу "хитойча зарба"дан сўнг тиззагача ерга ботдилар

Apple ва Samsung бу

27 март – IT-саноати тақвимида муҳим кун бўлди. Apple камтаргина бўлиб янги планшетини, Xiaomi эса навбатдаги ромсиз флагманини, Huawei эса Парижда 3 та флагманини тақдим қилди.

Apple ҳамда Xiaomi мисолида айтиш мумкинки, Apple ниҳоят АҚШ таълим секторини тўлиқ эгаллаган бўлса, Xiaomi «икки баробар арзон iPhone X» яратишга муваффақ бўлган. Тўғри, Mi Mix 2s моделида OLED-экран, Face ID каби технологиялар йўқ.

Экспертларнинг фикрича, Huawei P20, P20 Pro ҳамда қимматбаҳо Mate RS моделлари билан мобил қурилмалар саноатида ўзгариш қила олди.

1. Huawei P20 Pro – 3 та бош камера сенсори (40/20/8 мегапикселли), бу -- шунчаки реклама ёки маркетинг учун қилинган янгилик эмас. Янги смартфонни ишлатиб кўрган экспертлар бу гаджет бозордаги энг яхши камера модулига эга бўлганини айтишди. Dx0Mark P20 Pro камерасига 109 балл қўйди, P20 – 102 балл олган. iPhone X камераси эса 97 балл, Galaxy S9 камераси 99 баллга баҳоланган эди. Huawei ва унинг рақиблари ўртасидаги фарқ катта эканига диққат қилсак, Хитойда Apple учун муносиб рақиб пайдо бўлганига амин бўлиш мумкин.

Ўқинг: Huawei iPhone X'дан 2 баробар қиммат флагман тақдим қилди!

2. Huawei Mate RS флагмани эса кўпчиликни ҳайратга солди. Боиси, бу девайснинг 256 гигабайтли доимий хотирага эга талқини $2103 ҳамда энг юқори -- 512 гигабайтли доимий хотирага эга талқини $2599 АҚШ доллари баҳосида сотилади. Huawei ҳам бир вақтлар Apple амал қилган "Ўзингни ҳурмат қилсанг, бошқалар сени ҳурмат қилади" деган тамойил асосида бормоқда. Бу -- жуда катта жасорат.

Бу смартфонда Huawei илк маротаба бармоқ изи сканерини экранга жойлаштирган. Apple ўнинчи iPhone қурилмасида бунга журъат қила олмаган эди. Хитойлик компания эса қимматбаҳо флагманига кўпчилик учун фантастика бўлган жиҳатни татбиқ қилди.

Ўқинг: Huawei P20 Pro ва iPhone X камералари "жанг қилишди"

3. Huawei Mate RS 512 Гбайт ҳажмидаги доимий хотира билан таъминланган. Бу борада ҳам Huawei Apple компаниясидан олдинда. Тўғри, бу хотира кўпчилик учун аҳамиятсиз, бироқ брендлар ўртасидаги рақобатда бунинг ўрни бор.

Яна бир муҳим жиҳати, Huawei Apple'га қарши курашни амалда исбот қилмоқдалар. Гарчи, Huawei флагманлари кўринишдан сўнгги айфонни эслатса ҳам, технологик жиҳатдан ўзига хосликларга ҳам эга.

Ўқинг: Huawei P20 Pro: Энг яхши камерафонда сурат олиб кўришди

Экспертларнинг фикрича, Huawei айни пайтда технологик тадқиқотлар учун катта пул сарф қилмоқда ва бу ўз натижасини бермоқда. Xiaomi эса смартфонларнинг ҳамёнбоплиги учун курашмоқда ва шунинг эвазига тез ривожланмоқда. Apple ривожига диққат қиладиган бўлсак, компания доимо янги инновациялар учун катта пул сарф қилиб келган. Huawei Хитой ҳукумати билан яқин алоқалар ўрнатган.

Huawei смартфонларининг ўртача нархи – 250 доллар. Xiaomi'да эса бу кўрсаткич 147 долларни ташкил қилади. Apple смартфонларининг ўртача тўлов чеки $800 доллар.

Xiaomi эса қисқа муддатларда iPhone X камераси билан бир хил сурат оладиган смартфон ишлаб чиқаргани янада диққатга сазовор. Ҳатто, сўнгги айфоннинг ярим баҳосида!

Хитойликларнинг диққати Купертинодаги бу қудратли "Олма дарахти"ни қулатишга қаратилган. Бири янги технологик ечимлари ва бошқаси нарх-наво масаласида.

Экспертлар сифат ва техника борасида Huawei компанияси Samsung'ни ортда қолдирганини тасдиқлашмоқда. Энди маркетинг масаласи қолган, холос. Apple'га етиш учун хавфсиз операцион тизим ҳамда янада кучли процессор ишлаб чиқишга тўғри келади. Бунинг учун ажратилаётган катта миқдордаги пулларнинг натижасини эса вақт кўрсатади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!