Apple ва Samsung уддалай олмаган технологияни Vivo амалга оширди

Apple ва Samsung уддалай олмаган технологияни Vivo амалга оширди

Хитойнинг таниқли Weibo тармоғида Vivo компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ҳамда бармоқ излари сканери экран устидан жой олган XPlay 7 смартфонининг суратлари тарқалмоқда. Смартфон тақдимоти 2018 йилнинг баҳорида бўлиб ўтади.

2017 йилда кўпчилик ишлаб чиқарувчилар мазкур сканерни дисплей устига жойлаштиришга уриниб кўрдилар. Бироқ, Samsung буни уддалай олмаган бўлса, Apple илғор флагманини бу сканерсиз ишлаб чиқармоқда.

5,5 дюймли ва 1440 x 2560 пикселли (475 ppi) Super AMOLED дисплейга эга бўладиган Vivo XPlay 7 бармоқ излари сканери эса виртуал кўринишда ва тўлиқ экрандан иборат олд панел экранидан жой олган. Vivo мазкур технологияни MWC 2017 конгрессида тақдим қилган эди.

2 сим-картали Xplay 7 смартфони йилнинг кучли -- Snapdragon 835 чипи, 8 ГБ тезкор ва 128/256 ГБ доимий хотирага, Sony ўз флагманларига раво кўрган илғор IMX401 камера модулларига эга бўлиши тўғрисида маълумотлар бор. Хусусан, бугунги талабдан келиб чиқиб, гаджетга 20 мегапикселли олд камера ўрнатилиши кутилмоқда.

Bluetooth v5.0, Wi-Fi 802.11, 4G LTE, 3G, 2G, 4500 мА соат батарея ва бошқа инновацияларга эга Xplay 7'нинг Хитойда 700 АҚШ долларидан сотилиши айтилмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.