Apple ва Samsung яна судда кўришишади

Apple ва Samsung яна судда кўришишади

The Verge нашрининг хабар беришича, Apple корпорациясининг навбатдаги йиғилишида компания вакиллари Samsung тўлаши керак бўлган бадал миқдорини аниқлаштириб оладилар.

Хабарда Apple ҳамда Samsung компанияларининг адвокатлари 25 октбярга қадар кейинги суд кунини аниқлаштириб олишлари кераклиги қайд этилган. Мазкур суд ишида Samsung Apple'га тегишли патент ҳуқуқини бузганлиги учун тўланиши лозим бўлган бадал миқдори қайта кўрилади.

Иккала компания ўртасидаги патент можаролари 2011 йилда бошланган. Ўшанда суд Samsung чиндан ҳам смартфон дизайнини Apple'дан ўғирлаганини маълум қилган.

2012 йилда ўтказилган тергов натижаларига асосланган суд қарорига мувофиқ Жанубий кореялик ишлаб чиқарувчи америкалик рақибига 1 млрд доллар миқдорида товон пули тўлаши керак. Бу маблағ Samsung сотган жами смартфонлардан олинган даромаддан келиб чиқиб белгиланган эди.

Сўнгги 5 йил мобайнида Samsung ҳуқуқшунослари мазкур қарордан норози эканликлари ва унинг қайта кўриб чиқилиши кераклигини таъкидлаб келаётган эдилар. АҚШ Олий суди кейинчалик бу қарорнинг адолатсиз эканини тан олган ва бадал миқдорини 400 млн долларгача камайтирган. Apple ҳозирча мазкур қарорга муносабат билдирмаган.

Энди Apple ва Samsung юристлари ушбу қарорни муҳокама қилиш учун судда кўришишади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.