Apple Хитойда янгиликлар иловасини тўсди

Apple Хитойда янгиликлар иловасини тўсди

Американинг Apple корпорацияси Apple News номли иловасини Хитой ҳудудида блоклаб қўйди. Бу ҳақда биринчи бўлиб илова яратувчиси Ларри Салибра хабар топди. Бу илова iOS 9 смартфонлари дастурий таъминоти асосий элементларидандир.

“Тишланган олма” компанияси бу ҳолатга шарҳ бермади, аммо ОАВ бунга сабаб Хитой раҳбариятининг ўзгача фикрга тоқатсизлигида, деб тахмин қилмоқда, чунки цензура Apple News янгиликларини мамлакатга ўтказмаган эди. Маълумки, Хитойда интернет ресурсларига жуда кўп чекловлар мавжуд. Интернет фойдаланувчилари бу ташаббус қайси томондан чиққанлигини суриштириб ғала-ғовур қилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!