Apple яна битта тенгсиз инновацион гаджет патентлади!

  •   DiMaX
  •  1397
  •  08.02.2018 10:38

Apple яна битта тенгсиз инновацион гаджет патентлади!

Технологияларнинг бугунги тараққиёт тезлиги шу даражага етганки, кишилар ҳали тасаввур ҳам қила олмайдиган, ёки амалга ошириб бўлмас хаёлот маҳсули ҳисоблаган нарсалар ҳам яратилмоқда. Купертинолик гигантнинг навбатдаги патенти ҳам бунга яққол мисол бўла олади.

ЎҚИНГ: Apple’нинг унутилган 10 маҳсулоти + бонус

Шу кунларда Apple компанияси янгича инновацион ручка учун патент олгани маълум бўлди. У ҳар қандай юзада ёза олишидан ташқари, ҳеч қандай юзасиз – шунчаки ҳавода ҳам ёзиб-чиза олади!

Янги ишланманинг сири шундаки, ручканинг ҳаракатланишини жойлашув ва ҳаракат датчиклари, камера, шунингдек, электромагнит ёки овоз тўлқинлари ёрдамидаги триангуляция тизими қайд этиб туради. Шунга қараб, у уланган қурилма экранида тегишли битиклар ёзилиб боради.

Ручканинг учини босиш кучини сезадиган қилиш назарда тутилган, ясси юзаларга чизиш-ёзишда шундан фойдаланилади.

Хабарларга кўра, Apple бу патент учун 2016 йилнинг июлида ариза топширган экан. Янгича инновацион технологияга эга ручканинг оммавий тарзда ишлаб чиқарилишга жорий этилиши аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Ҳар қандай предметни ўлчайдиган смарт-ручка яратилди (видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!