Apple янги iPhone’ларга 5G-модем учун бошқа ҳамкор топди

  •   DiMaX
  •  1060
  •  17.11.2017 15:15

Apple янги iPhone’ларга 5G-модем учун бошқа ҳамкор топди

Купертинолик гигант ўз қурилмаларида Qualcomm маҳсулотларидан бутунлай воз кечишга қарор қилган. Унинг ўрнини Intel ҳамда MediaTek эгаллайди. Энди маълум бўлишича, Intel аллақачон бўлажак iPhone’лар учун 5G-модем яратиш устида иш бошлаган, деб ёзади Mac Rumors нашри.

ЎҚИНГ: Qualcomm Хитойда iPhone ишлаб чиқаришга чек қўймоқчи

Хабарга кўра, Intel модемлари ўрнатилган илк Apple мобил қурилмалари 2019-2020 йиллари бозорга чиқиши керак. Шу муддатга қадар иккала компания процессор, GPU ва бошқа iPhone қисмларини ҳам ўз ичига олувчи чипга Intel модемини интеграция қилиб улгуришлари лозим. Режага кўра, чип Intel ҳамда Apple ҳамкорлигида яратилиб, Intel томонидан ишлаб чиқарилади.

Intel фикрича, унинг биринчи 5G-чиплари 2019 йилга – ҳали 5G тармоқлари кенг ёйилишга улгурмай туриб тайёр бўлади. Шуниси ҳам борки, Qualcomm аллақачон мобил қурилмалар учун дунёдаги илк 5G-модемни яратиб бўлган.

ЎҚИНГ: Qualcomm смартфонлар учун дунёдаги илк 5G-модемни тақдим этди (+видео)

Кутилишича, 5G стандартида маълумот узатиш тезлиги 4G авлодига нисбатан 10-100 каррагача тезроқ кечади. Ҳозирда кўплаб йирик ишлаб чиқарувчилар ўз қурилмаларини мазкур стандартга мослаш ишларини олиб боришмоқда. Ҳатто аллақачон янги авлод симсиз алоқа тармоғида ишловчи мобил қурилмалар ҳам яратилган.

ЎҚИНГ: Qualcomm ходими илк 5G смартфон суратини тарқатиб юборди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!