АҚШда кибердушанбадаги онлайн-сотувлар суммаси 3 млрд доллардан ошиб, янги рекорд ўрнатди

АҚШда кибердушанбадаги онлайн-сотувлар суммаси 3 млрд доллардан ошиб, янги рекорд ўрнатди

АҚШда 28 ноябрь, кибердушанба кунги онлайн-сотувлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 12,1 фоизга ошиб, рекорд даражадаги сумма — 3,45 миллиард долларни ташкил этди. Adobe Digital Insights таҳлилий компанияси маълумотлари шундан далолат бермоқда. Бу ҳақда Дарё нашри ёзмоқда.

Рождестводан олдинги сотувларнинг биринчи тўрт кунидан сўнг Adobe мавсум мобайнидаги онлайн-сотув ҳажми 91,6 миллиард доллардан иборат бўлишини ишонч билан тасдиқламоқда. Кибердушанбада харидларнинг 30 фоиздан зиёди мобил қурилмалардан амалга оширилди.

Энг катта чегирмалар (ўртача 21,4 фоиз) телевизорлар учун таклиф этилди. Электрон товарлар орасида iPhone 4 смартфони, PlayStation 4 ўйин дастури ва Fire планшетига талаб юқори бўлди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.