АҚШда самолётга Samsung Galaxy Note 7 олиб чиққан йўловчилар йирик жаримага тортилади

АҚШда самолётга Samsung Galaxy Note 7 олиб чиққан йўловчилар йирик жаримага тортилади

АҚШ Федерал авиация маъмурияти ўтган ҳафтада йўловчиларга самолётларга Galaxy Note 7 моделини олиб чиқишни тақиқлаган эди.

Федерал авиация маъмуриятининг чиқарган махсус буйруғига биноан, 15 октябрь санасидан АҚШда самолётларга Galaxy Note 7 моделини олиб чиқиш расман тақиқлангани эълон қилинди. Янги буйруққа асосан йўловчиларга кўл юки ёки бошқа багаж юкларида мазкур моделни қўчириш чеклаб қўйилди. Агар кимдир мазкур буйруқдан бехабар смартфонни самолётга олиб чиққан бўлса, улардан дарҳол қурилмани ўчириш талаб этилган.  Бу ҳақда оммабоп The Verge нашри маъмурият ҳужжатларига таяниб хабар берди.

Мазкур қоидани бузган ҳолда самолётга Galaxy Note 7 смартфони билан чиққан ва ундан фойдаланган шахсларга нисбатан 179, 933 АҚШ доллларигача бўлган жарима солинади. Агар бу ҳолат бир неча марта такроран қайтарилса, бундай қоидабузарларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь куни Samsung компанияси Galaxy Note 7 моделини ишлаб чиқаришни расман тўхтатгани ҳақида хабар берган эди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!