«AROBA.UZ» – ҲАЙДОВЧИЛАР ВА ЙЎЛОВЧИЛАР ИШИНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ СЕРВИС!

«AROBA.UZ» – ҲАЙДОВЧИЛАР ВА ЙЎЛОВЧИЛАР ИШИНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ СЕРВИС!

Юртимизда ахборот технологияларидан, интернетдан фойдаланиш суръати жадал ўсиб бораётганлиги сабабли, дунёнинг ривожланган давлатлари аҳолиси фойдаланаётган сервислар каби хизматларни Ўзбекистонда ҳам ишга тушириш имкони пайдо бўлмоқда. Тажрибадан шу маълумки, қисқа муддатдан сўнг улар ҳаётимизнинг ажралмас бир қисмига айланади.

«ЙЎЛ АЗОБИ»НИ БЕКОР ҚИЛАМИЗ!

Худди шундай хизматлардан бири ELMADAD ташкилоти томонидан тайёрланган «Aroba.uz» сервиси бўлиб, у Тошкентдан вилоятларга ёки тескари йўналишда ҳамда вилоят ва шаҳарлар ўртасида қатнаётган ҳайдовчиларга интернет орқали йўловчилар топиб бериш билан шуғулланади. Мазкур лойиҳа 2017 йилнинг сентябрида ўз фаолиятини бошлади.

«Aroba.uz» – Ўзбекистон ҳудудидаги барча йўналишда қатновчи таксичи ёки ҳайдовчи ва йўловчилар учун қулай электрон воситадир. Бунда халқимиз Тошкент – Водий, Тошкент – Воҳа ёки бошқа йўналишларга сафарга чиққанда иссиқ ва совуқ кунларда сарсон бўлмасдан, ўз телефонлари ёрдамида буюртма қолдиришлари имконияти пайдо бўлди.

Ҳайдовчилар ҳам ўз мижозларини берилган буюртмани дастур ёрдамида топишлари, шунингдек, ундаги «SOS-хабар» (оғир вазиятда йўлда қолганда бошқа ҳайдовчиларга тезкор хабар қолдириш) хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Йўловчи ва ҳайдовчиларни ўзаро боғловчи ушбу дастур нафақат одамларни ташишда, балки жўнатмаларни керакли манзилга юборишда ҳам ёрдам беришига ишонамиз. Керакли манзилга боришни уйдан чиқмасдан туриб билдирсангиз, Сизга ҳайдовчиларнинг ўзлари қўнғироқ қила бошлашади.

Шунингдек, йўловчилар мазкур хизматдан фойдаланган ҳолда, ўзларининг пойтахтга ёки аксинча йўналишдаги сафарларини енгиллаштиришлари мумкин. Ушбу сервис ҳайдовчи ва йўловчиларнинг нафақат юмушини енгиллаштиришга, балки анча маблағ тежашларига ҳам ёрдам беради.

ЙЎЛОВЧИЛАР УЧУН:

«Aroba.uz» сервиси – йўлга чиқаётган бўлсангиз, сизни истаган жойингиздан олиб кетувчи такси топиб бериш хизматидир.

Хўш, нега «Aroba.uz»дан фойдаланишингиз керак?! Унинг қандай афзалликлари бор?

«Уйдан уйгача» хизмати – такси сиз турган жойгача бориб, ўзингиз ва юкларингизни олиб, керакли манзилингизгача элтиб қўяди. Шундай қилиб, уйдан чиқмай туриб, сафарни бошлашингиз мумкин!

Дейлик, сиз Тошкентдан вилоятдаги уйингизга кетмоқчисиз... Юкларингиз кўп, ҳаво совуқ, автотураргоҳга бориб, такси топиш ва унинг тўлишини кутиш қийинчилигини ўйлаб, юрагингиз орқага тортиб кетяптими? Сизни бундай ташвишлардан «Aroba.uz» халос этади!

Тадбиркормисиз? Пойтахтлик ҳамкорларингиз билан ҳужжатлар алмашишингиз учун ишончли ва тезкор жўнатиш хизмати керакми? Биз буни ҳам амалга оширамиз. «Aroba.uz» билан офисингиздан чиқмаган ҳолда, битта тугмани босиш орқали ишингизни ҳал қилинг!

Фарзандингиз Тошкентда ўқийдими? Унга пул ёки бирор жўнатма («посилка») юбормоқчимисиз? Лекин ишларингиздан бўшаб, Тошкентга кетадиган автомобиллар жойига бориш – сиз учун муаммоми? «Aroba.uz» орқали фарзандингизга зарур нарсаларни ҳеч қандай оворагарчиликсиз, ишончли ва тез жўнатинг. Фарзандингиз ва сизнинг орангизда узоқ масофа борлигини сезмайсиз ҳам!

ҲАЙДОВЧИЛАР УЧУН:

Хўш, «Aroba.uz» хизматимиздан фойдаланишнинг сиз учун қандай манфаатли томонлари бор?

- Кунига 1 марта эмас, 2 марта қатнай оласиз;

- Биз билан ойига 7 500 000 сўмгача даромад қиласиз. Бу эса йилига 90 000 000 сўмга айланади;

- Фақат 4 нафар йўловчи олибгина қолмай, камида 2 та «посилка» ҳам олиб кетасиз. Бу эса сиз учун қўшимча даромад бўлади;

- Автотураргоҳда йўловчи кутиб, қимматли вақтингизни йўқотмайсиз;

- Бизнинг «SOS-хабар» хизматимиз орқали оғир ҳолатларда бошқа ҳайдовчилардан ёрдам олишингиз мумкин;

- Биттагина мобил илова ёки Telegram боти орқали хизматдан фойдалана оласиз;

- Сиз ҳар куни йўловчи ташиб, чарчадингизми?! «Aroba.uz» хизматимиздан фойдаланинг ва ойига 20 кун ишлаб, 7 500 000 сўмгача даромад қилинг.

«AROBA.UZ» БИЛАН УЗОҒИНГИЗНИ ЯҚИН, ЮКИНГИЗНИ ЕНГИЛ ҚИЛИНГ!

Демак, «Aroba.uz» хизмати – ҳам ҳайдовчилар, ҳам йўловчилар учун қулай восита бўлиб, тезкорлик ва қулайликни таъминлаб бера олади. Хавфсиз ва тезкор сафарлар, жўнатмаларни ишончли ва қулай узатишлар бугунги замоннинг талабидир. Сиз ҳам келажакни ҳозирданоқ бошланг – замонавий технологиялар ёрдамида «Aroba.uz» хизмати билан юмушингизни соддалаштиринг!

Хизматимизнинг сайти мунтазам ишлаб турибди; бундан ташқари, Android-смартфонлар учун мўлжалланган мобил иловаси ҳамда Telegram’даги @arobaBOT боти ҳам хизматингизда. Сервиснинг iOS операцион тизими бошқаруви остидаги смартфонларга мўлжалланган иловаси эса ҳозирда ишлов жараёнида бўлиб, у тайёр бўлиши билан бу ҳақда хабар берамиз.

Демак, мазкур воситалар ёрдамида ҳайдовчилар тезда ўзларига мижоз, йўловчилар эса тайёр транспорт воситаси топишлари мумкин.

Мурожат учун телефонлар: +998 94 905 04 70, +99871 281 42 32 (қўнғироқлар ҳар куни, соат 09:00 дан 18:00 гача қабул қилинади).

Электрон почта: [email protected], [email protected]

Манзил: ELMADAD ташкилоти, Тошкент шаҳри, Ш.Руставели, 45.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.