Арзон нархлардаги MEIZU смартфонларининг ёзги серияси

  •   DiMaX
  •  2812
  •  13.08.2018 11:09

Арзон нархлардаги MEIZU смартфонларининг ёзги серияси

Смартфонлар бугунга келиб ноёб ва ҳашаматли қурилма бўлмай қолди. Вақт ўтган сари ишга оид ва шахсий ёзишмалар кўп ҳолларда ақлли телефонларга мўлжалланган турли хил мессенжерлар ва иловалар орқали олиб борилмоқда.

Ҳар доим ҳам ўзингиз билан бирга фотокамера, мусиқа плеери, диктофон, ўйин приставкаси ва Интернетдан фойдаланиш учун планшет олиб юра олмайсиз, аммо смартфон юқоридаги барча заруриятларни бир ўзи ҳал қилиши мумкин.

Ҳозирда, агар жаҳон бозоридаги ҳолатга назар ташлайдиган бўлсак, тақдим қилинаётган моделлар орасида асосан бюджет сегментдаги смартфонлар сотуви анча чаққон. Бунинг сабаби эса одамларга ҳар куни зарур бўладиган рақамли функциялар мажмуаси ҳамёнбоп нархларда таклиф этилишидадир. Албатта, тажрибали фотографни бюджет смартфон камерасидаги параметрлар қониқтирмаслиги мумкин, аммо шу билан бир вақтда, қиммат флагман камерасини ҳам профессионал камера билан қиёслаб бўлмайди. Бошқа хусусиятлар билан ҳам ҳолат айни шундай. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, оддий фойдаланувчи ўзи учун ҳамёнбоп бўлган смартфон сотиб олгани фойдалироқ, чунки флагман аппарат имкониятлари унга ҳар доим керак бўлмаслиги мумкин.

Ҳамёнбоп смартфонлар тури биз кутгандан анча кўп. Дунёдаги деярли барча брендлар арзонроқ моделларни таклиф қилгани боис, харидор ҳамиша ўзига қайси қурилмани танлаганим афзалроқ деган саволни бераверади. Нега айнан Meizu смартфонларига эътибор қаратиш муҳим эканлигига бир нечта далил келтирмоқчимиз.

ЎҚИНГ: Бўлажак "супер-ҳит" - Meizu кучли флагманларни тақдим қилди!

Айни пайтда Meizu M5S, Meizu M6, Meizu M6s ва Meizu M6 Note смартфонлари Ўзбекистон бозорида тақдим этилган. Уларнинг ҳар бирига ўзида Android ва iOS платформаларининг энг яхши хусусиятларини жамлаган ва ўзининг тезлиги ҳамда қулайликлари билан кўпчиликка маълум бўлган Flyme интерфейси ўрнатилган.

Ушбу моделларнинг параметрларини қисқача қиёслаймиз.

Meizu М5s – бу ҳар томонлама қулай ҳамёнбоп смартфон. Қурилманинг ажойиб параметрлари HD форматда видео кўришингизга, ўйинлар ва фойдали иловалар юклашингизга ёрдам берса, хотира ҳажми ўзингизнинг севимли қайдларингизни ва расмларингизни телефонда сақлаш имкониятини тақдим этади. Мустаҳкам алюминий корпус эса ҳаётимизда ҳар куни бехосдан рўй берадиган кичик шикастлардан ҳимоя қилади. Хуллас, буларнинг ҳаммасини жуда қулай нархларда сотиб олишингиз мумкин. Мана энди ўзингиз хулоса чиқариб олаверинг. Бир сўз билан айтганда, сиз ашаддий ўйин ёки профессионал фото ва видеотасвир ишқибози бўлмасангиз, бу сиз ва ҳамёнингиз учун энг мос келадиган модел.

Параметрлари: 1280х720 нуқтали тасвир аниқлигига эга 5,2-дюймли экран, 8х1,3 ГГц частотали 8-ядроли процессор, 3 Гб оператив хотира, 16 Гб ичига ўрнатилган хотира. Асосий (13 Мп, 1920х1080) ва олд (5 Мп, 1980х1080) камераларга эга.

Meizu М6 арзонроқ нархдаги янада қувватлироқ модел ҳисобланади. Биринчи навбатда ушбу модел фототасвир ишқибозларини кўпроқ қизиқтириши турган гап, чунки М6 8 мегапикселли селфи-камера ва 13 мегапикселли асосий камера билан жиҳозланган. Суратга олишда энергия истеъмоли ортиши ҳисобга олиниб, аккумулятор қуввати М5s моделига нисбатан кучайтирилган. Кўпчиликка хуш келувчи яна бир ҳолат М6 моделининг турли рангларда тақдим этилганидир, бу жиҳат ҳар бир мижозга ўз услубига мос рангдаги моделни ташлашга имкон беради.

М6 модели икки вариантда: 2 Гб оператив ва 16 Гб ичига ўрнатилган хотира ҳамда 3 Гб оператив ва 32 Гб ичига ўрнатилган хотира билан сотувга чиқарилган. Қолган параметрлар эса олдингисига мос келади: 1280х720 нуқтали тасвир аниқлигига эга 5,2-дюймли экран, 4х1,5+4х1.0 ГГц частотали 8-ядроли процессор. Камера ҳам М5s моделидаги параметрлар билан бир хил.

Meizu М6s смартфони жаҳон бозорида юқори сотув кўрсаткичларини қайд этди. Хўш, бунга нима сабаб бўлди, деган савол туғилиши мумкин. Биринчидан, нафис дизайн — ҳар ҳолда замонавий қурилмани олиб юриш барибир ёқимли, иккинчидан, ўта мустаҳкам металл корпус — бу гаджетни узоқ вақт давомида ишлатиш учун кафолат, ва ниҳоят учинчидан, М сериядаги энг кучли камера. Ҳаттоки жуда кўп қувват талаб қиладиган иловаларни ўрнатиб кўринг ва унинг қанчалик техник қуввати юқори эканлигига ўзингиз гувоҳ бўласиз! Шунда сизда М6 моделининг нега машҳур бўлиб кетганлиги ҳақида бошқа савол қолмайди.

Параметрлари: 1440х720 нуқтали тасвир аниқлигига эга 5,7-дюймли экран, 2х2,0+4х1,6 ГГц частотали 6-ядроли процессор, 3 Гб оператив ва 32 Гб ичига ўрнатилган хотира. 16 мегапикселли ўткир кўзли асосий камера ва 8 мегапикселли олд камера тасвирга олиш маҳоратингизни янада кучайтиришга замин яратади.

Барча ўйин ишқибозлари ва юқорироқ талабга эга иловалар мухлислари Meizu М6 Note смартфони тақдимотини кутишган эди. Бу Meizu брендининг Qualcomm, аниқроқ айтганда, Qualcomm Snapdragon 625 маркали процессори ўрнатилган илк смартфони бўлиб, гаджет тизими бюджет версияларга мўлжалланмаган дастурлар билан ҳам ишлай олади, кучли процессорнинг юқори сиғимли аккумулятор билан уйғунлиги эса ўйин режимида тўхтовсиз 10 соат ишлаш имкониятини беради. mTouch қулай ва тез зарядлаш функцияси ҳам жуда аҳамиятли, негаки бу технология орқали қурилмани оз вақт ичида тўлиқ қувватлаш мумкин.

М6 Note 3 та: 3-16, 3-32 ва 4-64 версияларда тақдим этилган (биринчи рақам оператив ва иккинчи рақами ичига ўрнатилган хотирани ифодалайди). Ушбу смартфонлар 1920х1080 нуқтали тасвир аниқлигига эга 5,5-дюймли экран, 8х2,0 ГГц частотали 8-ядроли процессор, шунингдек иккита асосий (12 Мп рангли ва 5 Мп монохром) ва битта олд (16 Мп) камералар билан жиҳозланган.

ЎҚИНГ: Meizu M5s: арзон смартфон харид қилиш учун 5 сабаб

Ниҳоят, сизга энг хуш келадиган жиҳатга, яъни уларнинг нархларига ҳам етиб келдик. М5s моделини тахминан 930 000 сўмга, М6 моделини эса хотира ҳажмига қараб 900 000 сўм ёки 1 000 000 сўм эвазига, М6s – 1 500 000 сўмгача, М6 Note моделини эса хотира ҳажмига қараб 1 350 000 сўмдан 1 720 000 сўмгача бўлган нархларда харид қилишингиз мумкин.

Қурилмалар ажойиб параметрларга эга бўлса ҳам, улар бюджет смартфонлар туркумига мансуб, шунинг учун уларнинг нархи бағоятда ҳамёнбоп. Meizu смартфонларини сотиб олиш орқали нарх ва сифатнинг аъло даражадаги ҳамоҳанглиги ҳамда максимал қулайликларга эга қувватли гаджет соҳиби бўласиз!
MEIZU смартфонлари — барча учун, ҳар бир инсон учун ва айнан сиз учун!

Сайт: meizustore.uz

Facebook: meizu.uzbekistan

Instagram: @meizu_uz

Telegram: @meizu_uzbekistan