Oukitel'нинг Ўзбекистондаги ҳамёнбоп ва замонавий смартфонлари

Oukitel'нинг Ўзбекистондаги ҳамёнбоп ва замонавий смартфонлари

Хитойда 2007 йилда асос солинган Oukitel бугунги кунда бирор бир илғор жиҳатга эга ва арзон смартфонлари билан танилмоқда. 1000 дан зиёд профессионал ходимларга эга муассаса ҳар йили жаҳон бўйлаб 20 миллион дона смартфон сотади. Қуйида унинг сўнгги йилларда оммалашган 3 та гаджети хусусиятлари ҳақида маълумот берамиз.

Oukitel C8

Шу йилнинг ёзида тақдим қилинган Oukitel C8 бошланғич нархли хитойлик смартфонлар орасида энг жозибадори бўлса керак.

Oukitel C8 девайси 5.5 дюймли, 2.5D шаклли шиша билан қопланган, 1280 x 640 пикселли экранга эга бўлган.

Андроид 7.0 тизимига эга смартфон 4 ядроли, 1.3 Ггц частота тезлигига эга процессор, 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий хотира билан таъминланган. Смартфонда бармоқ излари сканери ҳам мавжуд.

2 сим-картали гаджетдаги олд камера аниқлиги 2 МП, бош камера эса 8 МП.

Oukitel C8'да ёруғлик сенсори, оралиқ-масофа датчиги, GPS ва Bluetooth, бошқа сенсор ва модуллар мавжуд.

Бу смартфон юртимизда саноқли миқдорда олиб келинса ҳам, яхши сотилади. Унинг Хитойдаги нархи $69,99 доллар бўлса, юртимиздаги ўртача баҳоси 800 000 сўмдан 1 000 000 сўмгача.


Oukitel k6000 PRO

Бу гаджетнинг ўзига хослиги йирик аккумулятори: ток сиғими 6000 мА соат. Oukitel k6000 PRO IP64 стандарти асосида чангдан ҳимояланган алюминий корпусга эга. Унинг 5,5 дюймли экрани 1920x1080 Full HD сиғимли ва ҳар дюймга 401 та белги тўғри келади.

Ундаги 64 битли MediaTek MT6753 процессори 8 ядроли ва 1,3 ГГц частота тезлигига эга. Гаджетдаги оператив хотира 3 ГБ, доимий хотира 32 ГБ. microSD ёрдамида уни кенгайтириш мумкин. Смартфон Android 7.0 платформасида ишлайди.

2 та сим-картали гаджтеда 13 Мп (автофокус, f/2,2, 2 тусдаги фоточақноқ, 1080p видео) бош ҳамда 5 Мп (f/2,2, 480p видео) олд камера мавжуд.

Девайсда GPS, Bluetooth, Wi-Fi (802.11b/g/n) каби замонавий сенсорлар мавжуд.

Oukitel k6000 PRO юртимизда ўртача 1 миллион сўмдан сотилмоқда.


Oukitel K5000

2017 йилнинг 20 октябридан буюртма бериш бошланган Oukitel K5000 ҳам 5000 мА соат сиғимли батареяси билан ўзига хос. Корпус қалинлиги 10,8 мм бўлган смартфон учун бу -- катта ютуқ. Устига-устак бу аккумулятор тезкор қувват олади. Ва, бир қувватлаш билан 3 кун "яшайди".

Oukitel K5000 5,7 дюймли, юпқа ромли ва томонлари нисбати 18:9 стандартидаги, пиксел сиғими 720 x 1440 белгига (HD) тенг экран билан таъминланган.

Аппарат таъминоти учун қувват тежайдиган 8 ядроли MediaTek MT6750T процессори ҳамда 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилган. K5000 Android 7.0 Nougat тизими бошқарувида ишлайди.

Орқа панелда эса тезкор фаолиятга эга бармоқ излари сканери мавжуд.

Oukitel K5000 мамлакатимизда 1 900 000 сўмдан сотилмоқда.

Юқорида номи қайд этилган гаджетлар Ўзбекистон смартфон бозорида аста-секин оммалашмоқда. Уларни харид қилиш истагида бўлсангиз, olx.uz платформасидан ҳам излаб кўринг.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.