«Асло қотмайдиган» OnePlus 6 флагманини ёқиқ ҳолида «жонли» кўрсатишди

  •   DiMaX
  •  1859
  •  07.04.2018 10:52

«Асло қотмайдиган» OnePlus 6 флагманини ёқиқ ҳолида «жонли» кўрсатишди

Гарчи етакчи смартфонсозлар сифатида Apple, Samsung ва Huawei кабилар тан олинса-да, аслида уларнинг илғор моделларидан ҳам кучли телефонлар тайёрлаб келаётган ишлаб чиқарувчи бор. Бу – ўз смартфонларини «Never settle», яъни «Асло қотмас» слогани билан илгари сурувчи OnePlus компаниясидир.

ЎҚИНГ: Galaxy S9’ни хитойлик смартфон GeekBench’да мағлуб этди (+«жонли» сурат)

Интернет кенгликларида ушбу хитойлик компаниянинг бу йил тақдим этадиган смартфони – OnePlus 6 ҳақида айрим маълумотлар, шунингдек, мазкур қурилманинг баъзи қисмлари акс этган суратлари ҳам тарқалган. Куни кеча – 6 апрелда мазкур флагманнинг яна бир расми эълон қилинди. Смартфоннинг олд юзаси – ёқиқ ҳолдаги дисплейи тўлиқ акс этган бу сурат унинг дизайни ҳамда техник жиҳатлари борасидаги баҳсларга узил-кесил ойдинлик киритди.

Гувоҳи бўлиб турганингиздек, OnePlus 6 дисплейининг юқори қисмида «кемтик» мавжуд. Экраннинг пастидаги ром унинг ён томонларидагидан салгина қалин, холос.

Шунингдек, ёқиқ турган дисплейда девайснинг асосий хусусиятлари ҳам акс эттирилган. Улардан маълум бўлишича, OnePlus флагманига саккиз ядроли илғор Snapdragon 845 процессори ўрнатилган.

Хабарларга кўра, OnePlus 6 шу ойнинг охиригача расман тақдим этилиши керак. Унинг нархи ва қолган жиҳатлари ўшанда аниқ бўлади. Бу флагманнинг турли хусусиятлари ҳақида ҳозиргача «сизиб чиққан» маълумотларни аввал ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Орзиқиб кутилаётган OnePlus 6'нинг расмий номи маълум бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!