Asus G750JS: “Малика”даги қиммат ноутбукнинг муҳим жиҳатлари

Asus  G750JS: “Малика”даги қиммат ноутбукнинг муҳим жиҳатлари

Тақдим этилган вақти: 2014 йил, апрель.

Asus  G750JS(-TS71 ROG) ноутбуки 17 июнь ҳолатида 1570 АҚШ долларидан сотилмоқда. Корпуси алюминий ҳамда пластик уйғунлигида тайёрланган ноутбук классик дизайнга эга.

Электрон ўйин ишқибозларига мўлжалланган лаптоп 2.5 ГГц частота тезлигида ишлайдиган, 4 ядроли Intel Core i7-4710HQ процессори ҳамда 2014 йилда эълон қилинган GeForce GTX 870M видеокартаси билан таъминланган. Ноутбукда инновацион совутиш тизими мавжуд.

Asus  G750JS қурилмаси DDR3L туридаги 16 ГБ тезкор хотирага эга. Ноутбукнинг умумий маълумотлар сиғими 2000 Гб. Шунингдек, унда 50 ГБ сиғимли рақамли оптик дискка маълумот ёзиш, яъни Blu-ray маълумотни оптик ёзиш  технологияси жорий қилинган.

Ноутбук Windows 8 операцион тизимида фаолият кўрсатади.

Қурилманинг экран диагонали 17,3 дюйм бўлиб, FullHD, яъни 1920 x 1080 пиксель сиғимига эга дисплей жилоси кўзни олмаслик хусусиятига эга.

Сиғими 5900 мА соат бўлган аккумулятор автоном режимда 3 соат ишлайди.

Asus  G750JS ноутбукида клавиатура ости чироғи, веб-камера, WI-FI / Bluetooth симсиз алоқа технологиясини жорий қилинган.

Оғирлиги 4,8 кг бўлган гаджет стол ноутбуки ҳисобланади. Унинг ўлчамлари: 410 x 310 x 50 мм.

Хитойнинг ASUSTeK Computer Inc. компаниясига 1989 йилда асос солинган. Айни пайтда компания компьютер, ноутбук, нетбук, мобиль қурилмалари, тармоқ ускуналари ишлаб чиқаришда жаҳонда етакчи муассасалардан бири. Юнон мифологиясига кўра, “ASUS” афсонавий қанотли от номидир.