ASUS геймерлар учун махсус ROG Centurion гарнитурасини тайёрлади

ASUS геймерлар учун махсус ROG Centurion гарнитурасини тайёрлади

ROG брендининг ўн йиллиги муносабати билан ASUS компанияси 7,1 каналли товушни қўллаб-қувватлайдиган геймерлар учун мўлжалланган Centurion гарнитурасини намойиш қилди. Қурилма ўрамига ESS 9601 овоз кучайтиргичига эга бўлган USB-док станция ҳам киради. Шунинг учун гарнитурадан нафақат ўйинларда, балки  турли сервислар ва овозли чатларда ҳам фойдаланиш мумкин. Гарнитурадаги махсус дастурий таъминот ёрдамида фойдаланувчи овозни ўзига мослаб созлаши мумкин.

5P3RtTY0QF1NUrnloxALLDz0CH2Hw0N

ROG Centurion гарнитурасига 7.1 форматидаги аудиони таъминлайдиган ўн дискретли магнит ўрнатилган. Бундай функция, айниқса, ўйинлар вақтида жуда қўл келади. Гарнитурадаги Sonic Radar технологияси эса монитор экранида ўйинчи атрофидаги шовқинлар даражасини кўрсатади.

5P3Rt1QiqaZYFz1Z2z26FyI1ZVz2fpFHS

Махсус пеноматериалдан қилинган амбушюралар гарнитурадан узоқ муддат фойдаланиш имкониятини беради. Шунингдек, гарнитура ўрамида тегишли подставка ҳам мавжуд бўлиб, у қурилмани сақлашга кўмаклашади.

Бошқа геймер гарнитураларида бўлгани каби ROG Centurion’да ҳам шовқинни камайтириш хусусиятига эга бўлган ҳаракатланадиган микрофон кўзда тутилган. Шовқинни камайтириш функцияси USB-аудиостанцияга ҳам қўлланилган. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, мазкур технология 90% ташқи бегона товушларни бартараф этиши мумкин.

Ўрамдаги махсус ASUS Sonic Studio утилитаси овозни созлаш, шунингдек, фойдаланувчига шахсий овоз профилларини яратиш имкониятини беради.

Қурилма нархи ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!