ASUS ингичка рамкали Zenbook UX410 ноутбукини сотувга чиқаради

ASUS ингичка рамкали Zenbook UX410 ноутбукини сотувга чиқаради

Сўнгги пайтларда рамкасиз ёки ўта ингичка рамкали экранлар кўпчиликнинг эътиборини тортиб келмоқда. Аксарият истеъмолчилар ҳам айнан мана шундай хусусиятга эга бўлган гаджетларни харид қилишмоқда. Тенденциядан ортда қолишни истамаган Тайваннинг ASUS компанияси экрани ингичка рамка билан ўралган Zenbook UX410 ноутбукини намойиш қилди. Ультрабукка 14 дюймли Full HD экран ўрнатилган, экраннинг ёнидаги рамкалар қалинлиги бор-йўғи 6 миллиметрни ташкил қилади. Қурилманинг оғирлиги – 1,6 кг.  48 Вт/ст сиғимдаги батарея гаджетдан самарали фойдаланишга имконият беради.

5P3Rt1QiquREXL1tkDTHVycsubjSz2t

Ҳозирча мазкур моделнинг нархи ҳақида маълумот берилмаган.

ASUS Zenbook UX410 асосий техник параметрлари:

  • 14-дюймли дисплей (1920х1080 пиксель аниқлигида);
  • Intel Core i3/i5/i7 Kaby Lake процессори;
  • GeForce 940MX русумидаги дискрет видеокартаси;
  • 4 ёки 8 ГБ тезкор хотира;
  • 1 ТБ сиғимдаги қаттиқ диск ва 512 ГБли SSD;
  • Алоқа модуллари: Wi-Fi 802.11ac;
  • Портлар: иккита USB 2.0, USB 3.0, USB Type-C (USB 3.1), HDMI, хотира картаси слоти;
  • Аккумулятор – 48 Вт/ст.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!