ASUS Transformer Mini номли гибрид планшетни сотувга чиқарди

ASUS Transformer Mini номли гибрид планшетни сотувга чиқарди

Онлайн савдо билан шуғулланадиган платформалар ASUS Transformer Mini  гибрид-планшети учун буюртмалар қабул қилишни бошладилар.

Ушбу гибрид ёзда ўтказилган Computex – 2016 кўргазмасида намойиш этилган эди. Модель жаҳондаги энг енгил гибрид планшет номига даъвогарлик қилмоқда. Оғирлиги клавиатура билан 790 граммни ташкил қилади. Клавитурасиз эса 530 грамм, қалинлиги – 8,2 мм. Бундан ташқари, ўрамга махсус подставка ҳам киритилади.

ASUS Transformer Mini 10.1 дюймли 1280 x 800 пиксель аниқлигидаги дисплейга эга, унга Atom x5-Z8350 (Cherry Trail) процессори, 4 ГБ тезкор хотира ва 128 ГБ тўплагич ўрнатилган.

484788

Wi-Fi (802.11ac) ва Bluetooth 4.1 модулларини қўллаб-қувватлайди, корпусда USB 3.0 порти, micro-USB, micro HDMI, мини-джек, microSD-карта слотлари мавжуд.

Гибрид планшет Windows 10 версиясидаги операцион тизимда ишлайди. Автоном ишлаш вақти 11 соатни ташкил қилади. Шунингдек, бармоқ изи сканери ҳам кўзда тутилган.

Моделни 399 доллар нархида харид қилиш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!