Атиги 108 долларлик 4G-смартфон чиқди

  •   DiMaX
  •  1213
  •  22.02.2018 10:14

Атиги 108 долларлик 4G-смартфон чиқди

TP-Link компанияси яқин орада Россияда Neffos Y5s смартфонининг савдоси бошланишини маълум қилди. Ушбу модел тўртинчи авлод – 4G LTE уяли алоқа тармоқларини қўллаб-қувватловчи ҳамёнбоп смартфондир.

ЎҚИНГ: MDC Prime Lite – бир миллион сўмлик, HD-экранли ва қўш камерали смартфон!

Neffos Y5s смартфони диагонали 5 дюймга, тасвир аниқлиги 720х1280 пикселга (HD формати) тенг бўлган IPS-дисплей билан жиҳозланган. Унинг бош камераси 8, селфи-камераси эса 2 мегапикселли датчикка эга. Гаджет тўрт ядроли Qualcomm MSM8909AA процессори базасида ишлайди, тезкор хотираси 2 гигабайтлик. Унинг 16 гигабайтлик флеш-хотирасини эса microSD форматидаги картаси ёрдамида яна 32 гигабайтга кенгайтириш имкони бор.

Android 7.1 Nougat операцион тизим талқини бошқаруви остида ишловчи бу телефоннинг аккумулятори сиғими 2450 мА/соатни ташкил этади. Иккита SIM-карта бўлмачасига, 4G LTE, Wi-Fi (802.11b/g/n), Bluetooth: 4.1 ҳамда FM-радио модулларига эга.

Neffos Y5s смартфони жорий ойнинг охирида, қора рангда бозорга чиқарилиши айтилмоқда. Унинг тавсия этилган нархи 6999 рублни ташкил этади, бу эса тахминан 108 АҚШ долларига тенг.

ЎҚИНГ: Бозорларимиздаги арзон смартфонларнинг нархлари ва хусусиятларини солиштирамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!