Атиги 2 долларга LEAGOO T5c смартфонини банд қилинг! (+видео)

Атиги 2 долларга LEAGOO T5c смартфонини банд қилинг! (+видео)

LEAGOO компанияси T5c русумли янги смартфон ишлаб чиқараётгани ўтган ҳафтада маълум бўлди. Айни дамда эса ушбу моделдан атиги 1,99 долларга банд қилиб қўйиб, ютиб олиш мумкин, деб ёзади AndroidInsider нашри.

ЎҚИНГ: Leagoo S8 — 8 ядроли энг арзон ромсиз смартфон

Маълумотларга кўра, LEAGOO T5c моделига Spreadtrum компанияси томонидан ишлаб чиқилган SC9853i процессори ўрнатилади. Мазкур компания асосан ҳамёнбоп ва ўрта нарх тоифасидаги қурилмалар учун бутловчи қисмлар етказиб беради. T5c модели эса, SC9853i чипи базасидаги илк смартфон бўлаётир. 14 нанометрлик Intel платформасига асосланган мазкур чип юқори самарадорлиги ва қувватни тежаши билан ажралиб туради.

Spreadtrum расмий маълумотларига кўра, SC9853i – саккиз ядроли, 1,8 ГГц такт частотасида ишловчи чипсетдир. AnTuTu синтетик тестида у MT6750 чипига нисбатан 39% юқори натижа кўрсатган.

 

LEAGOO T5c смартфонининг асосий камераси 13+2 мегапикселли қўшалоқ SAMSUNG модулларидан ташкил топган. Унинг SHARP томонидан тайёрланган, диагонали 5,5 дюймлик IPS-дисплейи эса FHD сифатига эга. Девайснинг тезкор хотираси ҳажми 3 гигабайтга, доимий хотираси ҳажми эса 32 гигабайтга тенг. Унинг 3000 мА/соат сиғимли аккумулятори тезкор қувватлаш технологиясига эга. Бармоқ изи сканери фойдаланишда қулай бўлиши учун корпуснинг олд панелига жойланган.

Мана, қуйидаги видеолавҳада ўзингиз томоша қилинг-да:

Ўрта нархдаги LEAGOO T5c ўзининг самарадорлиги ва хусусиятлари билан тахминий 129,99 долларлик нархини тўла оқлайди. Бу модел тез орада оммавий ишлаб чиқаришга тез орада жорий этилиб, 5 декабрданоқ савдога чиқарилиши режалаштирилган.

Ҳозир эса сизда LEAGOO T5c смартфонини бор-йўғи 1,99 доллар эвазига олдиндан банд қилиш имкони мавжуд. Бунинг учун мана бу ҳавола орқали гаджетни банд қилиш саҳифасига ўтишингиз лозим. Жорий йилнинг 3 декабригача банд қилиб улгурган хоҳловчилар орасида қуръа ташлаш йўли билан биттаси аниқланиб, унга шу смартфон бепул тақдим этилади. Агарда ютиб олмаганингиз тақдирда ҳам, 129,99 долларга қўшалоқ камерали смартфон харид қилиб, ачинмайсиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.