Атиги 80 долларга «синдириб бўлмас» смартфон бор! (+видео)

Атиги 80 долларга «синдириб бўлмас» смартфон бор! (+видео)

Blackview BV4000 русумли смартфон ҳақида эшитганмисиз? Бу – ёнингизда тренажёр залига олиб борсангиз ҳам, устига бирор оғир нарса тушиб кетишидан хавотирланмасангиз ҳам бўлаверадиган даражадаги ҳимояланган қурилма.

Гаджетнинг ташқи зарбалардан ишончли тарзда муҳофаза этилганлигини видеода ҳам исботлашди: уни куч билан деворга ва полга уриб кўришди, футбол тўпи ўрнига тепиб ўйнашди, кейин эса экрани устига 112 кг.дан ошиқ юк қўйиб синаб кўришди! Тестлардан самарали ўтган Blackview BV4000 ўз иш фаолиятини асло йўқотмади, «ҳеч нима кўрмагандек» ишлашда давом этаверди.

Мана, ўзингиз бир кўринг-да:

Мазкур девайс зарбаларга чидамлилиги билан бирга, IP68 стандарти бўйича чанг ва сувдан ҳам ҳимояланган. Унинг ички хусусиятларига келсак, «юраги» – тўрт ядроли MediaTek MT6580A процессори. Тезкор ва доимий хотираларининг ҳажмлари тегишли равишда 1 ҳамда 8 гигабайтни ташкил этади. Қўшалоқ камераси 8 ва 2 мегапикселли модуллардан иборат бўлиб, суратга олиш сифатини яхшилаш мақсадида чақноқ ҳам ўрнатилган. Селфи-камераси эса 2 мегапикселли.

Blackview BV4000’нинг олд панелига диагонали 4,7 дюйм бўлган HD-дисплей ўрнатилган. Корпуси зарбаларга чидамли бўлган бу «ўлмас» смартфоннинг экрани ҳам Gorilla Glass 3 ҳимоя ҳимоя шишаси билан ҳимояланган.

Қурилманинг аккумулятори 3680 мА/соат сиғимга эга, смартфон операцион тизимнинг Android 7.0 Nougat талқинида ишлайди. Унга иккита SIM-карта (ёки биттасининг ўрнига 32 гигабайтгача ҳажмли MicroSD-карта) қўйиб ишлатиш мумкин. Смартфон уяли алоқанинг 2G ва 3G форматларини қўллаб-қувватлайди.

Шунча афзалликлари билан тағин, Blackview BV4000 нархи ҳам «чақиб олмайдиган» даражада! AliExpress онлайн бозорида уни уч хил вариантда, совғалари билан таклиф этишмоқда, чегирма бўйича нархи 79.99 - 97.79 АҚШ долларини ташкил этади (чегирма муддати 2 кундан сўнг тугайди). Совға тариқасида унга силикон ғилоф ҳам қўшиб беришади.

«Ўлмас»  Blackview BV4000 смартфонини AliExpress’дан чегирма асосида харид қилиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин. Агарда бу борада етарлича тажрибага эга бўлмасангиз, харидни биз орқали амалга ошириш учун +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали менежеримиз билан боғланинг.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.