АвтоМобил: Tesla смартфонининг концепцияси тарқалди

АвтоМобил: Tesla смартфонининг концепцияси тарқалди

Миллиардер Элон Маск нафақат Tesla асосчиси, балки тасаввур ва келажакка оид ғояларга бой инсон сифатида ҳам ном қозонган. Ўз вақтида одамларнинг киборглашуви тўғрисида ҳам биринчи бўлиб айнан у эълон қилган эди ҳамда вақт ўтиб бу ғоя амалга ошмоқда. Шунингдек, Элон Маск айни пайтда Марс сайёрасида илк шаҳарни барпо этиш устида бош қотирмоқда. Бу сайёрага 2024 йилда йирик илк экспедициянинг жўнатилиши кутилмоқда.

Бироқ, шу кунларда инноватор юксак мақсадлардан бир оз орқага чекиниб, смартфон саноатида ҳам ўзини синаб кўришга қарор қилган. Эҳтимол, у бу йўлда тенгсиз ҳисобланган Apple'ни ҳам "ер тишлатар".

Куни кеча биз Tesla тақдим қилган илк повербанк аккумулятор ҳақида ёзган эдик. Бугун эса интернет тармоғида компания тақдим этишни режа қилаётган смартфон концепциясининг суратлари тарқалиб кетди. Ва, кўринишидан бу смартфонлар ҳозирданоқ диққатни тортмоқда.

Тўлиқ экранли девайснинг бош камераси вертикал жойлашган қўш сенсорлардан иборат. Смартфон корпусида анъанавий Touch ID датчигининг йўқлигига кўра, эҳтимол, бармоқ изи сканери дисплейга жойлаштирилса керак. Экспертларнинг фикрича, модомики Tesla смартфон яратишга киришибдими, демак унинг гаджетларида футуристик ташаббус ва инновациялар бўлади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.